Билиш жараёнлари. Сезги


Download 1.1 Mb.
bet1/4
Sana28.02.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1237918
  1   2   3   4
Bog'liq
Diqqat, sezgi, idrok

TERMIZ IQTISODIYOT VA SERVIS UNIVERSITETI

Boshlang’ich ta`lim yo’nalishi

32-GURUH

Fan: Psixologiya

Mavzu: Diqqat, sezgi, idrok

Tayyorladi: RAXIMOVA NAFISA

Режа:

Режа:

  • Сезги тўғрисида умумий тушунча.
  • Идрок тўғрисида умумий тушунча
  • Сезги турларининг психологик тавсифи.
  • Диққат тушунчаси ва моҳияти

1. Сезги тўғрисида умумий тушунча

Жаҳон психологияси фанида тўпланган маълумотларнинг кўрсатишича, сезиш оддий психик билиш жараёни ҳисобланиб, моддий қўзғатувчиларнинг муайян рецепторларга бевосита таъсир этиши орқали реал оламдаги нарса ва ходисаларнинг айрим хусусиятларини ва шунинг билан бирга, инсон организмининг (унинг аъзоларининг) ички ҳолатларини акс эттиришдан иборат билишнинг дастлабки босқичидир.

Сезгилар моддий (объектив) борлиқнинг, вокеликнинг ҳаққоний тасвирини инъикос қилади, бинобарин, моддий олам қандай кўринишга, шаклга, хусусиятга эга бўлса, улар худди шундайлигича ҳеч ўзгаришсиз, айнан акс эттириш имкониятига эгадир.

Жаҳон психологияси фанининг сўнгги ютуқлари ҳамда атамаларига биноан сезгилар қуйидагича классификация қилинади:

Жаҳон психологияси фанининг сўнгги ютуқлари ҳамда атамаларига биноан сезгилар қуйидагича классификация қилинади:

1) ташқи муҳитдаги нарса ва ҳодисаларнинг хусусиятларини акс эттиришга мослашган ҳамда рецеторларга тананинг сиртқи қисмига жойлашган сезгилар, яъни экстериорецептив сезгилар;

2) ички тана аъзолари ҳолатларини инъикос этувчи ҳамда рецепторлари ички тана аъзоларида, тўқималарида жойлашган сезгилар, яьни интерорсцсптив ссзгилар;

3) танамиз ва гавдамизнинг ҳолати ҳамда ҳаракатлари ҳақида маьлумот берувчи, мускулларда, боғловчи пайларда, мушакларда жойлашган сезгилар, яьни проприорецептив сезгилар.

Биринчи туркум сезгиларни кўриш, эшитиш, ҳидлаш, тери-туюш, таъм-маза, каби турлар ташкил қилади.


Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling