Билвосита солиққа тортиш фанидан саволнома


Download 54.3 Kb.
bet7/7
Sana21.04.2023
Hajmi54.3 Kb.
#1368702
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
soliq javoblari

Ягона солиқ тўлови

  • Айланмадан олинадиган солиқ

    Айланмадан олинадиган солиқ Солиқ кодексининг қайси моддасида келтирилган?
    66 БОБ 461 модда АС солиқ тўловчилар,462 АС қўллашнинг хусусиятлари,463 модда солиқ солиш обекти, 464-модда солиқ базаси
    Билдиришнома кўрсатилган муддатларда тақдим этилмаганда якка тартибдаги тадбиркор қандай солиқ тўлайди?
    Билдиришнома кўрсатилган муддатларда тақдим этилмаганда якка тартибдаги тадбиркор айланмадан олинадиган солиқ тўлайди.
    Янги ташкил этилган юридик шахслар ва янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар қачондан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғи тўлашга ўтади?
    Агар янги ташкил этилган юридик шахсда ёки янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорда олинган даромад суммаси рўйхатдан ўтилган санадан то календарь йил тугагунига қадар, 365 га бўлинган ва рўйхатдан ўтилган санадан то календарь йил тугагунига қадар бўлган кунлар сонига кўпайтирилганда бир миллиард сўмга тенг суммадан ошса, у ҳолда бундай шахслар рўйхатдан ўтилган йилдан кейинги йилдан эътиборан қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтади.
    Янги рўйхатдан ўтган юридик шахс ёки янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркор олинган даромад суммаси 1 млрд.сўм / 365 кун рўйхатдан ўтилган санадан то календарь йил тугагунига қадар бўлган кунлар сони
    Концерт-томоша кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромадлар оладиган юридик шахслар неча фоизда айланмадан олинадиган солиқ ставкасида тўлайди?
    5 %
    Суғурта агентлари, шунингдек суғурта, қимматли қоғозлар бозори ва товар-хомашё биржаларида брокерлик фаолиятини амалга оширадиган юридик шахслар, шунингдек риэлторлик фаолиятини амалга оширувчи кўрсатувчи шахслар неча фоизда айланмадан олинадиган солиқ ставкасида тўлайди?
    13 %
    Асосий фаолияти мол-мулкни ижарага бериш ҳисобланган юридик шахслар (лизинг компаниялари бундан мустасно) неча фоизда айланмадан олинадиган солиқ ставкасида тўлайди?
    8 %
    Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар солиқни ҳисоблаб ҳисобот тақдим этгандан кейин қайси муддатларда солиқ тўлаш муддати белгиланган?
    қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади
    микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан — ҳар ойда, кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай.
    Билвосита солиқларга таъриф келтириб ўтинг?
    юкини осон ўтказиш мумкин бўлган солиқлар бўлиб,
    улар товар (иш, хизмат) нархига устама шаклида реализация жараёнида истеъмолчидан ундириб олинади.
    А.Смит билвосита солиққа тортиш бўйича ўзининг қандай ғоясини сурган?
    Мен томонимдан зеб-зийнат моллари деб аталган товарларга солиқ солинса, ҳатто ушбу товарларни камбағаллар истеъмол қилинганда ҳам, бошқача ҳолат юз беради.
    Янжул Иван Иванович билвосита солиққа тортиш бўйича ўзининг қандай ғоясини сурган?
    Билвосита солиққа асосан зарурияти жиҳатдан иккинчи даражали предметлар тортилиши керак.
    Кўпчилик ҳолатда маҳсулотнинг биринчи зарурий ёки иккинчи даражали зарурий эканлигини аниқлашда қийинчиликлар юзага келади, ушбу ҳолатда ягона мезон сифатида маҳсулотнинг кенг тарқалганлигини инобатга олиниши керак.
    Маҳсулот қанчалик истеъмолда кўп фойдаланилса, шунчалик зарурий маҳсулот ва шунга мос равишда кам билвосита солиққа тортилиши зарур.
    Download 54.3 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling