Билвосита солиққа тортиш фанидан саволнома


Норезидент томонидан ЎзР резидентига реализация қилиш жойи ЎзР ҳудуди бўлган ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш бўйича реализация қилиш обороти


Download 54.3 Kb.
bet2/7
Sana21.04.2023
Hajmi54.3 Kb.
#1368702
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
soliq javoblari

Норезидент томонидан ЎзР резидентига реализация қилиш жойи ЎзР ҳудуди бўлган ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш бўйича реализация қилиш обороти
Қўшилган қиймат солиғи ставкалари ва уларни қўллаш тартиби қандай?
Agar ushbu Kodeksning 36-bobida boshqacha qoida belgilanmagan bo‘lsa, soliq stavkasi 15 foiz miqdorida belgilanadi. Ushbu Kodeksning 36-bobida nazarda tutilgan hollarda soliq stavkasi 0 foiz miqdorida belgilanadi.
Нол ставка қайси товарлар (иш ва хизматлар)га нисбатан қўлланилади?
Nol darajali stavka qimmatbaho metallarni ishlab chiqaruvchilar tomonidan qimmatbaho metallarni olish bo‘yicha vakolatli organga realizatsiya qilinadigan bunday metallarga nisbatan qo‘llaniladi.
Ҳисобварақ-фактуралар қандай тўлдирилади ва унда қўшилган қиймат солиғи қайси пунктларда кўрсатилади?
Ҳисобварақ-фактура қуйидаги тартибда тўлдирилади. 1-устунда – товарлар номи. 2-устунда – товарларнинг серияси. 3-устунда – товар ўлчов бирликлари. 4-устунда – дори воситаларини ёки тиббий буюмларни ҳар бир ўлчов бирлигига сотиб олиш нархи (базавий нарх) ёки сотишнинг асосий баҳоси (ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда). 5-устунда – асосий баҳодан ўсиб борувчи якун билан фоиз кўринишидаги савдо қўшимчаси (устамаси). Агар бир нечта улгуржи савдо ташкилотлари дори-дармон ва тиббий буюмларни етказиб беришда иштирок этаётган бўлса, савдо қўшимчаси (устамаси) умумий ҳолда аниқланади. 6-устунда – ўлчов бирлигидан келиб чиқиб миқдор (ҳажм). 7-устунда – ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда савдо қўшимчасини (устамасини) ҳисобга олган ҳолда товарнинг нархи. 8-устунда – реализация қилинган товарлар, кўрсатилган хизматлар жами сонининг (ҳажмининг) акциз солиғини қўшган ҳолдаги (ҚҚСсиз) қиймати. 9-устунда – ҚҚС ставкаси. 10-устунда-товарларни сотиб олувчига тақдим этиладиган ҚҚС суммаси. ҚҚС тўловчилари ҳисобланмаган ёки реализация қилиш бўйича айланмаси ҚҚСдан озод этиладиган товарларни реализация қилувчилар томонидан 10-устунда «Қўшилган қиймат солиғисиз» ёки «ҚҚСсиз» ёзуви қайд этилади. 11-устунда – реализация қилинган товарларнинг ҚҚСни қўшган ҳолдаги жами қиймати
Хисоб варақ фактура 1 товаралар хизматлар номи 2 товар хизматлар индетификатцион коди 3 ўлчов бирлиги 4 миқдори 5 нархи 6 етқазиб бериш қиймати ҚҚС 7 ставкаси 8 суммаси 9 ҚҚС ни хисобга олган холда етқазиб бериш қиймати
Қўшилган қиймат солиғини тўлаш ва ҳисоботни тақдим этиш тартиби қандай?
1) realizatsiya qilish joyi O‘zbekiston Respublikasi bo‘lgan tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilish bo‘yicha aylanma;
2) O‘zbekiston Respublikasi hududiga tovarlarni olib kirish. Faoliyatni O‘zbekiston Respublikasida doimiy muassasa orqali amalga oshiruvchi chet el yuridik shaxslari tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilish bo‘yicha aylanmani bunday doimiy muassasaning faoliyatidan kelib chiqqan holda belgilaydi.
Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар кимлар ҳисобланади?
Айланма солиғи солиқ давридаги жами даромади 1 миллиард сўмдан ошмайдиган юридик шахслар томонидан тўланади. Якка тартибдаги тадбиркорлар, агар солиқ даврида товарлар ёки хизматларни сотишдан олинган даромад 100 миллион сўмдан ошса, лекин 1 миллиард сўмдан ошмаса, айланма солиғини тўлайди.
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб киришни (импортни) амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга айланмадан олинадиган солиқ татбиқ қилинадими?
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтувчи шахслар. Мазкур шахслар божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ қўшилган қиймат солиғини тўловчилар деб эътироф этилади.
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчи юридик шахсларнинг суғориладиган экин майдони қанча бўлганда айланмадан олинадиган солиқни тўловчиси бўлмайди ва унга мисоллар келтиринг?
25 гектардан зиёд булганда
Бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахслар айланмадан олинадиган солиқни тўловчиси бўладими?
Бўлмайди
Солиқ даврида тушуми бир миллиард сўмдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлаш ўрнига айланмадан олинадиган солиқ тўлашни назарда тутадиган махсус солиқ режимини танлашга ҳақлими?
календарь йилида реализация тушуми 100 млн. сўмдан ошганда, айланмадан олинадиган солиқни тўлаш ўрнига ихтиёрий тарзда қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашни танлаши мумкин. Календарь йилида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 1 млрд.сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини юридик шахслар учун белгиланган тартибда тўлашга ўтади.
Шунингдек, солиқларни юридик шахслар учун белгиланган тартибда тўлашга ўтган якка тартибдаги тадбиркорларга фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришнинг соддалаштирилган тартибини танлашга ҳуқуқи берилди.
Бунда, фойда солиғининг соддалаштирилган тартибдаги солиқ базаси жами даромаднинг 25 фоизи миқдорида белгиланади.
Якка тартибдаги тадбиркор фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришнинг соддалаштирилган тартибини танлаганда солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида харажатлар ҳисобини юритиш мажбуриятларидан озод қилинади. 
Солиқ даврида тушуми бир миллиард сўмдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари айланмадан олинадиган солиқ тўлашга қачондан бошлаб ўтишга ҳақли?
айланмадан олинадиган солиқ тўлашни назарда тутадиган махсус солиқ режимини танлашга ҳақли айланмадан олинадиган солиқ тўлашга навбатдаги солиқ давридан бошлаб ўтишга ҳақли.
Солиқ даврида тушуми юз миллион сўмдан ошган, лекин бир миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқни тўлаш ўрнига қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтишга ҳақлими?
даромади юз миллион сўмдан ошган, лекин бир миллиард сўмгача бўлган ЯТТ лар айланмадан олинадиган солиқни тўлаш ўрнига Ихтиёри қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтишга ҳақли.
Қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ихтиёрий ўтган солиқ тўловчилар, башарти жорий солиқ даври якунлари бўйича тушуми бир миллиард сўмдан ошмаган бўлса, айланмадан олинадиган солиқни тўлашга қачондан бошлаб ўтиши мумкин?
камида ўн икки ойдан кейин айланмадан олинадиган солиқни тўлашга қайта ўтишга ҳақли.
Солиқ даври давомида тушуми бир миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар, шу жумладан янги ташкил этилган юридик шахслар ва янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар қачондан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтади?
Солиқ даври давомида олган жами даромади бир миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар,шу жумладан янги ташкил этилган юридик шахслар ва янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар бундай ошиш рўй берган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтади.
Умумий овқатланиш корхоналарининг айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нимага қараб фарқланади?
Худудларга қараб
Умумтаълим мактаблари, мактаб-интернатлар, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий ўқув юртларига хизмат кўрсатувчи ихтисослашган умумий овқатланиш корхоналари учун солиқ ставкаси қандай аниқланади ва мисоллар келтиринг?
Жойлашган жойига қараб белгиланган солиқ ставкасининг 75%и
Қандай корхоналар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси товар айланмасининг 4%и ёки ялпи даромаднинг 25%и миқдорида белгиланган (2022 йил учун)?
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олувчи, сараловчи, сақловчи ва қадоқловчи тайёрлов ташкилотлари
Қандай корхоналар айланмадан олинадиган солиқ солиш мақсадида алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши ҳамда солиқ тўловчиларнинг тегишли тоифалари учун белгиланган ставкалар бўйича солиқни тўлаши шарт?

Айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ даври қандай?



Download 54.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling