Бино ва иншоотларни лойиҳалашда ёнғинга қарши чора тадбирлар
Download 100.33 Kb.
|
Mustaqil-ish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қийин ёнадиган
Ёнмайдиган гуруҳларга, аланга ёки юқори ҳарорат таъсирида ёнмайди, бурқсиб тутамайди ва кўмирга айланмайдиган қурилиш материаллари ва ашёлари киради. Буларга табиий ва сунъий ноорганик материаллар, органик моддаларининг массаси 8% дан кам бўлган гипслар ва гипс толали плиталар; синтетик, битумли ёки крахмалли боғловчилар массаси 6% дан кам бўлган минерал плиталар; шунингдек, қурилишда ишлатиладиган металлар киради. Ёнмайдиган материаллардан ишланган кострукциялар ҳам ёнмайдиган конструкциялар деб аталади.
Қийин ёнадиган гуруҳларга аланга ва юқори ҳарорат таъсирида ёнадиган, бурқсиб тутайдиган ва кўмирга айланадиган ва аланга олинганидан кейин ёнмайди ва тутамайди. Қийин ёнадиган материаллар ёнмайдиган ва қийин ёнадиган материаллардан ташкил топади, масалан асфальт бетон, 8% дан кўп аралашмали органик тўлдирувчиси бор бўлган гипс ва бетонли деталлар, ҳажмий массаси 900 кг/м3 лойли-самонли материаллар, цементли фибролит, антиперин моддаси билан обдан шимдирилган ёғочлар, лой билан шимдирилган органик тола, пенопласт, битум массаси 7...15% бўлган минерал плиталар киради. Юқоридаги материаллардан ишланган конструкциялар ҳам, қийин ёнувчи конструкциялар жумласига киради. Ёнадиган гуруҳларга, аланга ва юқори ҳарорат таъсирида ёнадиган ва бурқсиб тутайдиган ва аланга олингандан сўнг ҳам ёнувчи, тутовчи материаллар киради. Буларга антиперин моддаси билан чуқур шимдирилмаган барча органик материаллар, яъни ёғоч, бундан ташқари торф, битум, гудрон, миерал тола, қоғоз, картон, қамиш, самон, пенопласт, базаш ва қурилишда ишлатиладиган пластиклар киради. Бундай материаллардан ишланган конструкцияларни ёнадиган конструкциялар деб аталади. Бино ва иншоотлар конструкцияларининг ёнғин пайтида маълум муддатга ўтга бардошлилиги унинг ўтга чидамлилигини билдиради. Ёнғин пайтида қурилиш конструкцияларининг ўзининг иш вазифаси тугагунича юқори ҳарорат таъсирига бардош беришининг соатлардаги муддати ўтга чидамлилик чегараси деб аталади. Ўтга чидамлилик чегарасининг пайдо бўлиши қуйидаги учта ҳолат билан изоҳланади: -бино (иншоот)ни ўраб турувчи деворлари, орадевори, ораёпма, ёпмаларида аланга ва ёнғин маҳсулотлари ўтувчи очиқ ёриқлар пайдо бўлса; -қиздирилмаган сиртда синов пайтигача ҳароратнинг ўртача 1600С дан ошиши, ёки ушбу сиртнинг ҳар қандай нуқтасида 1800С дан ортиши, ёки ҳар қандай солиштирувларсиз 2200С ҳароратда бўлса; -конструкциянинг кўтариш қобилиятининг йўқолиши, яъни конструкциянинг қулаб тушса. Download 100.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling