Бино ва иншоотларни лойиҳалашда ёнғинга қарши чора тадбирлар


Ёғоч ва пластмасса конструкциялари


Download 100.33 Kb.
bet5/10
Sana05.01.2023
Hajmi100.33 Kb.
#1080482
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Mustaqil-ish

Ёғоч ва пластмасса конструкциялари. Кўпчилик ёғочдан ясалган ва пластмасса конструкциялар ёнувчан бўлади. Ёғоч ва пластик масса қўлланилган изоляция, акустика ва пардоз учун қопламалар ҳам ёнувчан ҳисобланади. Буларга полиуретан поропласт, битум боғловчили минерал ватали плита, ёғоч қипиқли (ДСП) ва ёғоч толали (ДВП) плиталар, полистрол плиталар, полиэтилен ва поливинил пленкалар, стеклопластиклар киради. Пластик массалардан ясалган конструкциялар ёниш жараёнида жуда катта миқдорда иккиламчи заҳарли моддаларининг чиқариши, уларнинг асосий камчилигидир.
Ёғоч ва пластмассадан ясалган конструкцияларни ёнғин таъсирига бардошлилигини ошириш учун турли усуллар қўлланилади. Ёғоч конструкцияларни 270-2800С гача қиздирилганда ёна бошлайди, шунга кўра махсус қобиқлар билан шувалганда уларни ўтга чидамлилигини орттириш мумкин.Сувоқ қилиш учун асбоцемент ва ганч қоришмаларидан фойдаланиш мумкин. Сувоқнинг қалинлиги 20 мм бўлганда ўтга чидамлилиги 20-25 дақиқага ошади. Бундай конструкцияларнинг ўтга чидамлилигини оширишда антипирин моддасини ёғочга сепиш ёки шимдириш яхши натижа беради.Антипирин кимёвий бирикма бўлиб, ёғоч таркибига кириб бориши натижасида унинг ёнишини қийинлаштиради. Агар ёғочга махсус мосламалар ёрдамид 75 мм шимдирилса, яхши натижага эришилади. Антипирин тузининг 1 м2 юзага сарфи 100 г ни ташкил этади. Юқоридагидек ёғочга ишлов беришлар ёғоч конструкциясининг ёнишини бир мунча қийинлаштириш ҳисобига ўтга чидамлилигини оширади.


3.Бино ва иншоотларнинг ёнғинга чидамлик даражалари бўйича таснифланиши.
Бино ва иншоотларнинг ёнғинга чидамлилиги уларнинг қуйидаги асосий қисмлари: ёнғинга қарши деворлари (брандмауэр), юк кўтарувчи деворлари, зинапоя катаги деворлари, устунлари, ташқи деворлари, қаватлар орасидаги ораёпмалари, ёпмалари, орадеворларининг ўтга чидамлилиги билан аниқланади.
Ўтга чидамлилига кўра бино ва иншоотлар 5 даражага бўлинади (10 - жадвал).
10-жадвал.
Бино ва иншоотларнинг ўтга чидамлилик даражалари.

Ўтга чидамлилик даражаси

Бино ва иншоотларнинг қисмлари

Зиналарнинг деворлари

Зина ва зина майдонлари

Ораёпма плиталар

Ёпма плиталар

I

3 c
ёнмайдиган

1 c
ёнмайдиган

1 c
ёнмайдиган

0,5 c
ёнмайдиган

II

2,5с
ёнмайдиган

1 c
ёнмайдиган

0,25 c
ёнмайдиган

0,25 c
ёнмайдиган

III

2 c
ёнмайдиган

1 c
ёнмайдиган

0,25 c
ёнмайдиган

ёнадиган

IV

0,5 c
қийин ёнадиган

0,25 c
қийин ёнадиган

0,25
қийин ёнадиган

ёнадиган


V

ёнадиган




Download 100.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling