Бино ва иншоотларни лойиҳалашда ёнғинга қарши чора тадбирлар


Қурилиш конструкцияларини ёнғинга чидамлилик хусусиятини аниқлаш йўллари ва айрим конструкцияларнинг ёнғинга чидамлилик хусусиятлари


Download 100.33 Kb.
bet3/10
Sana05.01.2023
Hajmi100.33 Kb.
#1080482
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Mustaqil-ish

2.Қурилиш конструкцияларини ёнғинга чидамлилик хусусиятини аниқлаш йўллари ва айрим конструкцияларнинг ёнғинга чидамлилик хусусиятлари.
Материал ва конструкцияларнинг ўтга чидамлилик чегараси тажриба йўли билан аниқланади. Бу усулларниг асосий қоидалари шартлари Халқаро мезонлаштириш ташкилоти (ISO) нинг тавсияномалари ва SEV 1000-78 мезонларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг лойиҳавий ечимларида белгиланган.
Ҳақиқий ўлчамдаги қурилиш конструкцияларининг ўтга чидамлилик чегарасини аниқлашнинг асосий йўлларидан бири – махсус стендларда аланга остида синалади. Бунинг учун конструкция маълум вақт ичида қиздирилади, қиздириш ёнғинда бўлиши мумкин бўлган ҳароратда ушлаб турилади. Конструкцияда юқорида такидланганидек конструкцияда ўзгаришлар, яъни ёриқлар пайдо бўлиши билан синов тўхтатилиб, ўтга бардош беришлигининг давомийлиги тажриба бошланишидан тугашигача соатларда белгиланади.
Тажрибаларда ўраб турувчи деворлар, орадеворлар, ораёпма ва ёпма плиталари бир томонлама қиздирилади; тўсинлар, прогонлар ва ригеллар уч томонлама; устунлар, фермалар, тик таянчлар - барча ён томонлари бўйича қиздирилади. Синалаётган конструкциялар қиздириш давомида заҳира коэффициентларисиз юкланишлар таъсирига дучор этилади. Конструкциявий элементлар қиздириш жараёнида термик синовга ҳам текширилади, бунда бирданига сув сепилиб совитилади.
Илмий тадқиқотлар кўпчилик қурилиш конструкцияларининг бузилиши ва ўтга чидамлилик чегарасини аниқлаш имконини берди. Фикримизнинг исботини, бир нечта қурилиш конструкциялар мисолида келтириб ўтамиз.


51-расм. Пўлат устунларни қоплаш усуллари.
а-симли тўр устидан сувоқ қилиш. б-ҳишт билан; в-гипсли плита билан; г-ичи тешик блоклардан; 1-тўр; 2-бетон.


Пўлат конструкциялари ёнғинга бардошли материаллар билан ҳимояланмаган бўлса, юқори ҳарорат таъсирига жуда қисқа вақт давомида дучор бўлади ва қиздириш бошланишидан 15-20 дақиқа фурсатда мустаҳкамлиги ва турғунлиги йўқолади. Металл конструкциялар ёнғинга бардошли материаллар қопламаси билан ҳимояланса, амалда уларнинг ўтга чидамлилиги ортади. Масалан, агар пўлат устунни 25 мм қалинликда пўлат тўр тортилиб сувалса, ўтга чидамлилик чегараси 45 дақиқани ташкил қилади, сувоқнинг қалинлиги 50 мм бўлганда у 2 соатга ва 6 см қалинликдаги ганч плиталар билан қопланса 3,8 соатга етади. Бундан ташқари, металл конструкцияларни ўзи шишадиган бўёқлар билан ишлов бериш орқали ўтга чидамлилигини 35-45 дақиқага узайтириш мумкин.
Ғишт-тош конструкциялари хиллари ичида оддий пишиқ ғиштдан ишланганлари ўтга чидамлилиги жуда яхши ҳисобланади ва уларни ёнғин таъсирида бузилиши 900-9500С ҳароратда бошланади, худди шундай вазиятда оддий бетондан тайёрланган конструкцияларники 650-7000С ҳароратда бузилса, силикат ғиштдан тайёрланганлари ҳам, ушбу ҳароратда бузилади. Оҳактошдан тайёрланган конструкциялар 850-9000С ҳароратда бузилса, гранитдан тайёрланганлари 600-6500С ҳароратни ташкил этади.

Download 100.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling