I даражали ўтга чидамли биноларга – юк кўтарувчи деворлари темирбетон, бетон, табиий ва сунъий тошлардан ва бошқа ёнмайдиган материаллардан қурилган иншоотлар киради.
II даражали ўтга чидамли биноларга – биринчи тоифадаги бино ва иншоотлар киради, бунда фарқи шундаки, буларнинг томини ёпишда ҳимояланмаган металл қурилмалар ишлатилишига рухсат берилади.
III даражали ўтга чидамли биноларга – юк кўтарувчи деворлари темирбетон, бетон, сунъий ва табиий тош материаллардан қурилган иншоотлар киради. Буларда том ёпиш қурилмаларини қийин ёнадиган ашёлардан шувоқ, металл тунукалар, ёки асбест плиткалар билан ҳимоялашга рухсат берилади.
IV даражали ўтга чидамли биноларга – юк кўтарувчи деворлар ва том ёпқич қурилмалари яхлит ёки елимланган ёғочлардан ва ёнадиган ёки ёнмайдиган ашёлардан қурилиб, сувоқ ёки асьбест плиталари билан ҳимояланадиган бинолар киради.
V даражали ўтга чидамли биноларга – деворлари ва бошқа қурилмаларига ўтга чидамлилик бўйича талаблар қўйилмайдиган барча иншоотлар киради.
Бино ва иншоотларни юқоридагидек ўтга чидамлилик даражаларига таснифланиши, уларни лойилаштиришда ҳажмий-режавий ечимларини ва қурилишнинг бош режасини тузишда асосий кўрсаткич бўлиб хизмат қилади. Бино ва иншоотларнинг ҳақиқий ўтга чидамлилик даражаси меъёрдаги
(-жадвалда) кўрсатилган ўтга чидамлилик кўрсаткичларидан кам бўлмаслиги керак.
4.Ёнғинга қарши оралиқлар ва ёнғинга қарши тўсиқлар.
Ёнғин бўлган вақтда аланга бир бинодан иккинчи бинога ўтиб кетмаслигини таъминлаш мақсадида ёнғинга қарши оралиқлар ташкил қилинади. Бундай оралиқлар белгиланаётганда, асосан, ёнма-ён жойлашиши мумкин бўлган биноларнинг ёнғинга хавфлилик даражаси, конструкцияларнинг ўтга чидамлилиги, алангаланиш майдони, ёнғинга қарши тўсиқларнинг мавжудлиги, бинонинг тузилиши, об-ҳаво шароитлари ва бошқалар ҳисобга олинади.
Саноат ва ишлаб чиқариш корхоналаридаги асосий бинолар, ёрдамчи хона, омбор қурилишлари ўртасида оралиқларни биноларнинг ўтга чидамлилик даражасига нисбатан 11 – жадвалда келтирилган.
11-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |