Биноларни реконструкция қилиш технологияси объектларни реконструкциясида ишларнинг таркиби


Қурилиш конструкцияларини ажратиш ва бузиш


Download 1.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana05.04.2023
Hajmi1.08 Mb.
#1275127
1   2   3   4   5
Bog'liq
14-маруза. Биноларни реконст килиш

Қурилиш конструкцияларини ажратиш ва бузиш. 
Қурилиш конструкцияларини ажратиш ва бузиш ишлари кўп меҳнат 
талаб қилинадиган, айрим ҳолларда у объект реконструкциянинг умумий 
давомийлигини белгилайди. 
Ажратиш деганда бинони қандайдир бўлаги ёки барча конструктив 
элементларини ўз ўрнида қайта фойдаланиш мумкинлигини ҳисобга олиб 
шикаст етказмай олиб ташлаш тушунилади. 
Конструкцияларни бузиб олиб ташлаш улардан ўз ўрнида 
фойдаланиш имкониятини бермайди. 
Реконструкция қилинаётган бинонинг хажмий-режавий ечимлари 
ўзгартирилса, ҳамда айрим конструкциялар алмаштирилса, қисман ажратиш, 
бузиш ишлари олиб борилади. 
Конструкцияларни бутунлай ажратиш ва бузиш бино ва иншоотларни 
олиб ташлашда ёки реконструкция ишлари катта хажмда бўлса бажарилади. 
Қурилиш конструкцияларини ажратиш, бузиш усулларини танлашга 
реконструкцияланаётган 
объектнинг 
хажмий-режавий, 
конструктив 
ечимлари; реконструкция ишларнинг корхонанинг асосий фаолияти билан 
киришиши, ҳамда унинг иш режими, иш бажариш муддатлари; меҳнат 
мухофазаси ва хавфсизлик техникаси талаблари; яроқли ва қайта 
фойдаланадиган материалларнинг чиқиш даражаси етарли даражада таъсир 
этади. 
Қурилиш конструкцияларини ажратиш, бузиш ишларини имконият 
бўлса ишлаб чиқариш тўхтатилгангача бажариш тавсия этилади. Ишлар
бошлангунгача барча ички электр таъминоти, инженерлик тармоқларини, 
водопровод, иситиш тармоқларини ва бошқаларни ишончли ўчириш лозим. 


Қурилиш конструкциялари алоҳида элемент бўйича ёки йирик 
блоклар бўйича ажратилади. 
Алоҳида 
элемент 
бўйича 
ажратиш 
ишлари 
қўлда 
ёки 
механизациялашган инструмент билан бажарилади. Ғишт, бетон ва темир-
бетон конструкциялар қачонки механизмларни қўллаш имконияти бўлмаса 
қўлда ажратилади (1- расм). 
Йирик блоклар бўйича ажратилганда меҳнат сарфи ва иш бажариш 
муддати қисқаради, ҳамда меҳнат хавфсизлиги ва маданияти ошади. 
Юқори даражада физик эскириш натижасида конструкцияни ажратиш 
имконияти бўлмаса ва иш муддатини қисқартириш учун конструкциялар 
бузилади. Бунинг учун қисман ёки бутунлай бузиш усуллари қўлланиб, 
бунда материалларга механик, термик ва портлатиш таъсири кўрсатилади. 
1-расм. Томни ажратиш кетма-кетлиги: 
а – бир нишабли; б – икки нишабли; в – осилиб турадиган стропила;
г – стропила фермасининг ёпмага тушириш тартиби; 1-7- элементларни олиш 
кетма-кетлиги. 
Қисман бузиш усулида бино каркасининг йирик ўлчамдаги йиғма ва 
монолит конструкциялари; алоҳида устунлари, тўсинлар ва бошқа 


элементлари олиб ташланади. Бунда улардан фойдаланиш учун кичикроқ 
ўлчамдаги бўлакларга бўлинади (2 -расм). 
2-расм. Деворларни ажратиш: 
а – ғиштли; б – панелли; в – илиш учун мослама. 1 – панеллар йиғими; 2 – металл 
махкамлагичлар йиғими; 3 – харакатланувчи вишкалар; 4 – асбоблар қутиси; 5 – газ билан 
кесувчи қурилма; 6 – олинадиган панел; 7 – кран; 8 – компрессор туриш жойи; 9 – 
скоба; 10 – белгиловчи стержен. 
Бутунлай бузиш усулида ўзининг тавсифи билан кейинчалик 
фойдаланишга яроқсиз конструкциялар; монолит бетон ва темир-бетон 
пойдеворлар; бетон асоси ва қалинлиги 200 мм ортиқ поллар; ғишт, бетон ва 
темир-бетон деворлар ва пардадевор; темир-бетон қаватлараро ёпмалар ва 
ёпмалар ва бошқа элементлар олиб ташланади. Бунинг учун осиб қўйилган 
клин-баба, шар, пневмо ва гидромолотлар импулсливодомет қурилмаси; қўл 
ва 
механизациялашган 
инструментлар; 
портловчи 
моддалар; 
электрогидравлик қурилмалардан фойдаланилади (3- расм).
Бино ва иншоотларни бутунлай бузиш кўпинча портлатиш усулида 
амалга оширилади.

Download 1.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling