Биноларни реконструкция қилиш технологияси объектларни реконструкциясида ишларнинг таркиби


Download 1.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana05.04.2023
Hajmi1.08 Mb.
#1275127
1   2   3   4   5
Bog'liq
14-маруза. Биноларни реконст килиш

Конструкцияларни кучайтириш 
Биноларда янги технологик қурилмалар ўрнатилганда қаватлар сони 
оширилганда юкламаларнинг ошиши натижасида, хамда конструкциялар 
қисман 
ёки 
бутунлай 
юк 
кўтариш 
қобилиятини 
йўқотганда 
конструкцияларни 
кучайтиришга 
тўғри 
келади. 
Айрим 
ҳолларда 
конструкцияларни кучайтириш уни янгисига алмаштиришга нисбатан кам 
сарфли бўлади, чунки янгисини ўрнатиш ишлари анча мураккаб жараён 
ҳисобланади. Конструкцияларни кучайтириш ишлари ҳар-хил даражада 
корхонанинг иш фаолиятини ҳисобга олган ҳолда олиб борилади. Бунда 
бинонинг ҳажмий-режавий ечими ва технологик қурилмаларнинг 
жойлашиши, ишларни олиб бориш шароити, хавфсизлик техникаси 
талаблари эътиборга олинади.


3-расм. Конструкцияларни бузиш: 
а – гидромолот билан; б – осилувчи қурилма балан; в – понали ёрғич билан;
г – кислородли учлик билан қирқиш; д – бетон қирқадиган қурилма билан; е – электр 
гидравлик 
ўрғичдан
фойдаланиб. 
 
Асос 
грунтларини 
кучайтириш. 
Мавжуд 
бино 
асосини 
кучайтиришда цементлаш, силикатлаш, термик ишлов бериш, электр 
силикатлаш ва синтетик смолалар билан ишлаш усуллари қўлланилади. 
Асосни кучайтиришнинг бошқа усуллари – бу буроинъекцион 
илдизсимон қозиқ ўрнатиш. Бунинг учун пойдевор орасидан диаметри 
89…280 мм, 50...40 м узунликда скважина бурғуланиб 10...16 мм 
диаметридаги арматуралар туширилиб 3...6 МПа босимда бетон юборилади. 
Пойдеворларни 
кучайтириш. 
Пойдеворларни 
кучайтиришда 
уларнинг тагини кенгайтириш ёки ҳар-хил қозиқларни ўрнатиш орқали 
амалга оширилади. 
Пойдевор таги ўлчамларини ошириш юкламалар ошганда, асосдаги 
грунтларнинг юк кўтариш қобилияти етарлича бўлмаса, эксплуатация 
даврида пойдеворга жиддий шикаст етган бўлса амалга оширилади. 
Пойдевор тагини кенгайтиришда темир-бетон ғилоф ўрнатиш, ўлчамларини 
ошириш, қисман ёки бутунлай янги пойдевор ўрнатиш усуллари 
қўлланиладирасм (4 ва 5-расмлар). 


4-расм. Пойдеворларни темир бетон ғилоф билан кучайтириш: 
1 – кучайтирилаётган пойдевор; 2 – темир бетон ғилоф; 3 – кучайтириш 
арматураси; 4 – кучайтирилаётган устун; 5 – устун ғилофи. 
5-расм. Лентасимон пойдеворни кенгайтириб кучайтириш: 
1 – кучайтирилаётган пойдевор; 2 – кенгайтириш арматура каркаси; 3 – металл 
қувур; 4 – шпурлар. 
Ғишт, 
харсангтош, 
бетон 
ва 
темир-бетон 
пойдеворларни 
кучайтиришда ишларни бажаришнинг умумий схемасида жараёнлар кетма-
кетлиги қуйидагича амалга оширилади: 
• ер ости сувининг сатҳини пасайтириш, агар мавжуд бўлса; 
• пойдеворнинг икки томонидан траншея қазиш;
• пойдевор юзаларини тозалаш;
• пойдевор деворида юк бўшатувчи тўсин ўрнатиш учун тешик очиш;
•пойдеворнинг кенгайтирилган қисмини арматуралаш, яхлит 
армокаркас ҳосил қилиш;
• қолип ўрнатиш; 
• бетон қоришмасини вибрациялаб жойлаш; 
• бетонни парвариш қилиш ва қолипларни ажратиш; 
• гидроизоляция ишлари; 
• бўшлиқларни қайта тўлдириш ва отмостка қуриш. 
Пойдеворларни кучайтириш узунлиги 10...12 м дан ортиқ бўлмаган 
участкаларга ажратилиб бажарилади, кейинги участкани бетонлаш, 
олдиндаги участкадан 3 кундан кейин бошланиши лозим. 

Download 1.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling