Биноларни реконструкция қилиш технологияси объектларни реконструкциясида ишларнинг таркиби
Ғишт конструкцияларни тузатиш ва кучайтириш
Download 1.08 Mb. Pdf ko'rish
|
14-маруза. Биноларни реконст килиш
Ғишт конструкцияларни тузатиш ва кучайтириш. Кучайтириш
ишлари қуйидаги амалга оширилади: ёриқларни беркитиш; қопламалар ўрнатиш; шикастланган участкаларни қайта териш; ҳажмий турғунлигини ва бикирлигини ошириш; Ёриқларни беркитишда ғишт теримидаги ёриқларга босим остида суюқ цементли ёки полимер қоришмани юбориб, ғиштларнинг умумий бирикишини ошириб унинг юк кўтариш қобилиятини оширилади. Қопламалар темир бетон, суваладиган ва металдан бўлиши мумкин. Темир бетон қопламаларда юзалар яхшилаб тозаланиб, излар туширилади, намланади сўнгра арматура тўрлари чокларга штирлар қоқиб махкамланади, қолип ўрнатилиб бетонланади. Бетонлаш ярусининг баландлиги 1 м гача, участка узунлиги икки дераза ва эшик ўртасидаги девор узунлигига ёки яхлит участкаларда 3...5 м бўлиши мумкин. Темирбетон қоплама ўрнатишнинг бошқа усули торкретлаш. Торкрет бетон бевосита ғишт теримига, арматурага 2 – 3 см қалинликда бетон қоришмасини босим остида чаплаш (6-расм). 6 –расм. Ғишт устунларни металл (а), темир бетон (б ), сувоқли (в ) қоплама билан кучайтириш: 1 – планкалар 3 × 5; 2 – уголок (бурчаклик); 3 – пайванд; 4 – стерженлар Ø 5 ... 12 мм; 5 – хомутлар Ø 4 ... 10 мм; 6 – бетон В 12,5 ... В 14; 7 – стерженлар Ø 6 – 12 мм; 8 – қоришма марка 50 ... 75; 9 – ғишт терими; Қоплама ўрнатишда суваш усули хам қўлланилади. Бунда юзани тайёрлаш ва арматура ўрнатиш олдинги усулларидагидек амалга оширилиб, сўнгра 2 – 3 см қалинликда бир қанча қатлам цементли қоришмада сувалади. Хар қайси сувоқ қатламидан сўнг 3 суткагача сувоқ қотиши учун танаффус қилинади. Металл қоплама 2 та асосий элементдан ташкил топиб, икки дераза ва эшик ўртасидаги девор ва устунларнинг бурчакларига цемент қоришмага вертикал ўрнатиладиган пўлат уголоклар ва уларни бирлаштирувчи металл тилимли хомутлардан иборат. Металл каркасни коррозиядан сақлаш мақсадида цементли қоришма билан суваб қопланади (7-расм). 7-расм. Бўшлиқлар орасидаги ғиштли деворни пўлат қоплама билан кучайтириш: 1 –бўшлиқлар орасидаги ғиштли девор (простенка); 2 – пўлат уголок ; 3 – планка; 4 – кўндаланг боғловчи. Ғишт теримининг жиддий шикаст етган қисмлари янги терим билан алмаштирилади. Бунинг учун ғишт терими вақтинчалик металл ёки ёғоч каркас билан махкамланади. Вақтинчалик махкамлаш теримдаги қоришма 50 % мустахкамликга эришгандан сўнг олинади. Ғиштли биноларни реконструкциялашда улардаги ёриқлар, деформациялар йўл қуйиладиган даражадан юқорироқ бўлса уларнинг турғунлигини ва хажмий бикирлигини ошириш мақсадида металл тортқилар билан хажмий тортилади (8- расм). 8-расм. Ғиштли деворни хажмий тортиш билан кучайтириш. 1 – тортиқлар; 2 – тортиш муфтаси; 3 – металл қистирма; 4 – швеллер N = 16 – 20; 5 – уголок. Темир бетон устун, тўсин ва ёпмаларни кучайтиришда қўшимча элементларни қўшиш, яъни конструкция қирқим юзасини, арматуралашни ошириш, айрим холларда қўшимча таянч ўрнатиб хисобланиш схемасини ўзгартириш ишлари амалга оширилади (9, 10 ва 11- расмлар). 9-расм. Устунларни пўлат қоплама (а), арматура каркас (б), сетка (в), темирбетон ғилоф(г) билан кучайтириш: 1- кучайтириладиган конструкция; 2- кучайтириш элементлари; 3-ҳимоя қатлами; 4- шчитли қолип маҳкамловчи хомут билан; 5-иньектор; 6-шланг. 10-расм. Тўсинни кучайтириш схемаси: 1 – кучайтирилаётган конструкция; 2 – арматура каркаси; 3 – осма қолип; 4 – тортқи; 5 – бетонлаш учун ёпмадаги тешик. 11-расм. Устун ўрнатиб тўсинни кучайтириш: 1 – кўчайтирилаётган тўсин; 2 – қўшимча пойдевор; 3 – кучайтириш устуни; 4 – болтлар. Download 1.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling