Биокимё ва молекуляр биология фанининг


Download 154.5 Kb.
bet2/10
Sana18.12.2022
Hajmi154.5 Kb.
#1031812
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Сирт. Биокимё ва мол биол O\'zbekcha

Фан/модуль коди
BVMS209

Ўқув йили
2021-2022

Семестр
3-4

ECTS - Кредитлар
9

Фан/модуль тури
Мажбурий

Таълим тили
Ўзбек/рус

Ҳафтадаги дарс соатлари
4

1.

Фаннинг номи

Аудитория машғулотлари (соат)

Мустақил таълим (соат)

Жами юклама
(соат)

Биокимё ва молекуляр биология

40

230

270



I. Фаннинг мазмуни

Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларга организм ва ҳужайрада кечадиган биокимёвий жараёнлар бўйича билимларнинг назарий асосларини, биокимёнинг асосий тушунчалари ва категорияларини, организм ва ҳужайра даражасида амал қилувчи биокимёвий қонунлар ва тамойилларини ўргатиш ҳамда уларни амалиётда татбиқ этиш кўникмасини ҳосил қилишдан иборат.
Фаннинг вазифаси - назарий билимлар, амалий кўникмалар, организм ва ҳужайра даражасидаги биокимёвий ҳодиса ва жараёнларга услубий ёндошув ҳамда илмий дунёқарашини шакллантириш, қонунлар ва категориялар мазмун-моҳиятини билиш, уларга нисбатан шахсий муносабатни шакллантириш орқали инсоннинг ҳаётдаги ўрни ва аҳамиятини очиб бериш.



II. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)
II.1. Фан таркибига қуйидаги мавзулар киради:
1-қисм (3-семестр). Биокимё
1-мавзу. Кириш
Биокимё ва молекуляр биология фанининг предмети ва вазифалари. Биокимё ва молекуляр биология фанининг объекти ва тадқиқот методлари. Биокимё ва молекуляр биологиянинг биологияга доир фанлар орасида тутган ўрни ва ривожланиш тарихи. Фан ривожланишига Ўзбекистон олимларининг қўшган хиссаси. Ҳужайранинг кимёвий таркиби: анорганик ва органик бирикмалар. Сув ва унинг биологик хусусиятлари.
2-мавзу. Оқсиллар
Аминокислоталарнинг физик-кимёвий хоссалари, цвиттерион хосил бўлиши. Оқсиллар: кимёвий таркиби, структура тузилиш даражалари, вазифалари; аминокислоталарнинг структуравий, биологик ва физик-кимёвий классификацияси. Оқсилларнинг структура, захира, токсик, энергетик, каталитик, ҳимоя, транспорт, қисқариш, бошқарув функциялари. Оқсил молекуласида аминокислотанинг ўзаро боғланиш усуллари: пептид, ион, водород, дисульфид, изопептид, эфир, ван-дер-ваальс, гидрофоб ва бошқа турдаги боғланишалар. Пептидлар ва уларнинг роли. Оқсилларнинг макромолекуляр структураси: протомерлардан иборат олигомерлар. Оқсилларнинг шакли, эрувчанлиги, таркибига кўра синфларга бўлиниши. Оқсилларнинг физик-кимёвий хоссалари. Оқсилларни ўрганишда физик-кимёвий усул ва услубиётлар.
3-мавзу. Углеводлар. Нуклеин кислоталар. Ферментлар. Липид ва липоидлар
Углеводлар ва уларнинг аҳамияти, синфланиши ва номенклатураси. Моно-, олиго- ва полисахаридларнинг структураси ва хоссалари. Оддий ва мураккаб углеводлар. Нуклеин кислоталар: кимёвий таркиби ва аҳамияти. Нуклеозид ва нуклеотидлар. Нуклеин кислоталар турлари: ДНК ва РНК. РНК турлари: траспорт-РНК, рибосомал-РНК, информацион-РНК. Нуклеин кислоталарнинг бирламчи структураси. ДНКнинг иккиламчи структурасини ҳосил бўлишида комплементарлик принципи. Чаргафф қоидалари. ДНК қўш занжирининг тавсифи. Турли РНКларининг структуравий даражалари.Ферментларнинг аҳамияти. Ферментларнинг структураси ва классификацияси. Ферментлар номенклатураси. Ҳужайрадаги моддалар алмашинувидаги ўрни, коферментлар, уларнинг классификацияси. Ферментларнинг таъсир механизми. Ферментлар спецификлиги. Ферментатив реакцияларнинг кинетикаси. Ёғлар: кимёвий таркиби, тузилиши ва функциялари, уларнинг классификацияси. Ёғ таркибига кирадиган тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислоталар.

Download 154.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling