Biotsidlar asosiy guruhlarining xarakteristikasi


МЕТАЛЛАР БАКТЕРИАЛ КОРРОЗИЯСИНИНГ БИОКИМЁВИЙ ВА КИМЁВИЙ


Download 57.16 Kb.
bet3/16
Sana20.01.2023
Hajmi57.16 Kb.
#1103970
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Biotsidlar asosiy guruhlarining xarakteristikasi-fayllar.org

МЕТАЛЛАР БАКТЕРИАЛ КОРРОЗИЯСИНИНГ БИОКИМЁВИЙ ВА КИМЁВИЙ

МЕХАНИЗМЛАРИ
Сульфаттикловчи (сульфатредукция қилувчи, десульфатловчи) бактериялар (СТБ, ДСБ). Олтингугурт манбаи сифатида микроорганизмларнинг аксарияти сульфатларни ўзлаштиради ва уларни сульфидларгача тиклаш учун керак бўлган фермент системалари мавжуд. Бу жараён ассимиляторлик сульфатредукцияси, деб аталади ва унинг биокоррозияга бевосита алоқаси йўқ. Фақат юқори даражада махсуслашган, облигат анаэроб ДСБ биокоррозия қўзғатувчиларидир ва улар электронларнинг охирги акцептори сифатида сульфатларни қўллаши ва катта миқдорда водород сульфид ҳосил қилиши мумкин (диссимиляторлик сульфатредукцияси). Бу бактериялар энергия ҳосил қилувчи реакция ўтказади:
SO42- + 8e + 10H+ – – H2S + 4H2O
Ассимиляторлик ва диссимиляторлик сульфатредукцияларнинг фарқи шундаки, биринчисига бир молекулани фаоллаштириш учун 2 АТФ молекуласи, иккинчисига эса 1 молекуласи талаб этилади ва фақат “диссимиляторларда” аденозинфосфосульфатни сульфит ва АМФ гача тикловчи аденозин-5-фосфосульфатредуктаза ферменти бор. Бу жараён кўп босқичли. Олдин сульфат АТФ томонидан фаоллаштирилади:
SO42- + АТФ– – – – – – – – – –  АФС (аденозинфосфосульфат) + пирофосфат

АТФ-сульфурилаза



Кейин АФС сульфитгача тикланади:

АФС+ 2e – – – – – – – – – – –  SO32- + АМФ


АФС-редУКЦия



Ундан кейин сульфит сульфидгача тикланади:

SO32- + 6e + 10H+ – –  H2S + 3H2O


СТБ хемолитогетеротрофлар, карбонат ангидридни автотроф шаклида ассимиляция қила олмайди ва ўсиши учун тайёр органик моддаларга эҳтиёжи бор. Электрон ва водород донорлари сифатида улар бошқа хил ачишларнинг охирги маҳсулотларини (лактат, малат, этанол, пируват) ҳамда формиат, холин, кўп бирламчи спиртлар, аминокислоталар ва карбонсувларни қўллайди. Бунда лактат, малат ва этанол ацетат ва СО2 гача оксидланади:
4СН3СООН + 4Н2О +– –  4СН3СООН + 4СО2 + 8Н (формула)
8Н + H2SO4 – –  H2S + 4Н2О

Десульфатловчи бактериялар таркибида флавопротеидлар, ферредоксин ва цитохромлари бўлган, электрон ўтказишнинг ривожланган занжири мавжудлиги аниқланган. Электрон ўтказишда уларнинг бирин-кетинлиги аниқланмаган, аммо оксидловчи фосфорлаш ва у билан туташган ташувчилар системаси воситасида сульфатга электронлар ўтказиш ДСБ учун энергия манбаи эканлиги шубҳасиздир. Нефть микробиологиясида асосий саволлардан бири бўлса ҳам, нефтнинг карбонводородларини ўзлаштирилиши ҳозирликча ўрганилмаган. Баъзи сульфатредукция қилувчи бактериялар энергия манбаи сифатида молекуляр водородни ўзлаштира олади, аммо карбон манбаи сифатида органик моддаларни талаб қилади.



Download 57.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling