Биполяр транзистор физик параметрлари
Р–n ўтиш билан бошқариладиган майдоний транзистор
Download 0.56 Mb.
|
Р–n ўтиш билан бошқариладиган майдоний транзистор. 5.1 – расмда n–каналли р–n ўтиш билан бошқариладиган майдоний транзисторнинг тузилишининг қирқими (а) ва унинг шартли белгиси (б) келтирилган.
а) б) 5.1 – расм. n–турдаги соҳа канал деб аталади. Каналга заряд ташувчилар киритиладиган контакт исток (И); заряд ташувчилар чиқиб кетадиган контакт сток (С) деб аталади. Затвор (З) бошқарувчи электрод ҳисобланади. Затвор ва исток оралиғига кучланиш берилганда юзага келадиган электр майдони канал ўтказувчанлигини, натижада каналдан оқиб ўтаётган токни ўзгартиради. Затвор сифатида каналга нисбатан ўтказувчанлиги тескари турдаги соҳа қўлланилади. Ишчи режимда у тескари уланган бўлиб канал билан р – n ўтиш ҳосил қилади. Каналнинг ўтказувчанлиги унинг қаршилиги билан аниқланади , бу ерда - канал материалининг солиштирма қаршилиги, l- узунлиги, S – каналнинг кўндаланг кесим юзаси. Ташқи кучланиш мавжуд бўлмаганда канал узунлиги бўйлаб затвор остидаги каналнинг кўндаланг кесим юзаси бир хил бўлади. Берилган қутбланишда затвор ва исток оралиғига ташқи кучланиш берилса UЗИ р–n ўтиш тескари йўналишда силжийди, канал томонга кенгаяди, натижада канал узунлиги бўйлаб каналнинг кўндаланг кесим юзаси бир текис тораяди. Канал қаршилиги ортади, лекин чиқиш токи IС = 0 бўлади, чунки UСИ=0 (5.2 а - расм). Агар исток ва сток оралиғига кучланиш манбаи уланса, у ҳолда канал бўйлаб истокдан сток томонга электронлар дрейфи бошланади, яъни канал орқали сток токи IС оқиб ўта бошлайди. Кучланиш манбаи UСИ нинг уланиши р–n ўтиш кенглигига ҳам таъсир кўрсатади, чунки ўтиш кучланиши канал узунлиги бўйлаб турлича бўлади. Канал потенциали унинг узунлиги бўйлаб ўзгаради: исток потенциали нолга тенг бўлиб, сток томонга ортиб боради, сток потенциали эса UСИ га тенг бўлади. Р–n ўтишдаги тескари кучланиш исток яқинида га, сток яқинида эса тенг бўлади. Натижада ўтиш кенглиги сток томонда каттароқ бўлиб, канал кесими сток томога камайиб боради (5.2. б -расм).
5.2 –расм. Шундай қилиб, канал орқали оқиб ўтаётган токни UЗИ кучланиш қийматини (канал кесимини ўзгартиради) ҳамда UСИ кучланиш қийматини (ток ва канал узунлиги бўйлаб кесимни ўзгартиради) бошқариш мумкин. Исток томонда канал кенглиги берилган UЗИ қиймати билан, сток томонда эса UЗИ+ UСИ йиғинди қиймати билан аниқланади. UСИ қиймати қанча катта бўлса, каналнинг поналиги (клиновидность) ва унинг қаршилиги шунча катта бўлади. Каналнинг кўндаланг кесими нольга тенг бўладиган вақтдаги затвор кучланиши беркилиш кучланиши UЗИ.БЕРК. деб аталади.
Бу ердан
(5.1) вақтидаги транзисторнинг ишчи режими текис ўзгариш режими, вақтидаги транзисторнинг ишчи режими эса тўйиниш режими деб аталади. Тўйиниш режимида UСИ кучланиш қийматининг ортишига қарамай IC токининг ортиши деярли тўхтайди. Бу ҳолат бир вақтнинг ўзида затвордаги UЗИ кучланишининг ҳам ортиши билан тушунтирилади. Бу вақтда канал тораяди ва IC токини камайишига олиб келади. Натижада IC дрейфрли ўзгармайди. Бирор уч электродли асбоб каби, майдоний транзисторларни уч хил схемада улаш мумкин: умумий исток (УИ), умумий сток (УС) ва умумий затвор (УЗ). УИ схема кенг тарқалган схема ҳисобланади. Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling