Биполяр транзистор физик параметрлари


МТ статик характеристикалари


Download 0.56 Mb.
bet4/6
Sana14.12.2022
Hajmi0.56 Mb.
#1005694
1   2   3   4   5   6
5.2. МТ статик характеристикалари

Затвордаги кучланиш UЗИ ёрдамида сток токи IC ни бошқариш сток – затвор характеристикасидан аниқланади. Бу характеристика транзисторнинг узатиш характеристикаси деб ҳам аталади. 5.3 а-расмда UСИ=const бўлгандаги сток затвор характеристикалар оиласи IС =f (UЗИ) келтирилган.

Сток – затвор характеристикадан кўриниб турибдикиUЗИ=0 бўлганда транзистор орқали максимал ток оқиб ўтади. UЗИ қиймати ортиши билан канал кесими туша бошлайди ва маълум UЗИ.БЕРК. қийматга етганда нольга тенг бўлиб қолади ва сток токи IС деярли нольга тенг бўлиб қолади. Транзистор беркилади. UСИ ортиши билан характеристика тиккалаша боради, бу ҳолат канал узунлигининг унча катта бўлмаган камайиши билан тушунтирилади. Сток – затвор характеристика тенгламаси қуйидаги қўринишга эга бўлади:

. (5.2)

5.3 б–расмда майдоний транзисторнинг чиқиш (сток) характерис-тикалари келтирилган. Сток характеристика - бу маълум UЗИ =const қийматларидаги IС =f (UСИ) боғлиқлик. UСИ ортиши билан IС деярли тўғри чизиқли ўзгаради (текис ўзгариш режими) ва UСИ= UСИ.ТЎЙ. қийматига етганда (б нуқта) IС ортиши тўхтайди.






а) б)

5.3 – расм.




5.3. МТ асосий параметрлари

Майдоний транзисторларнинг асосий параметрларидан бири бўлиб характеристика тиклиги ҳисобланади



(мА/В),

ва уни қуйидаги ифодадан аниқлаш мумкин



, (5.3)

бу ерда Smax – UЗИ=0 бўлгандаги максимал тиклик. (5.2) (5.3) ифодалардан кўриниб турибдики, UЗИ ортиши билан сток токи ва майдоний транзистор характеристика тиклиги камаяди.

Статик характеристикалардан майдоний транзисторнинг бошқа параметрларини ҳам аниқлаш мумкин.

Транзисторнинг дифференциал (ички) қаршилиги исток ва сток оралиғидаги канал қаршилигини ифодалайди



UЗИ =const бўлганда (5.4)

Тўйиниш режимида (ВАХ нинг текис қисмида) Ri бир неча МОмни ташкил этади ва UСИ га боғлиқ эмас.




Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling