Бир қаватли саноат бинолари колонналарини лойиҳа ўқларига боғлаш


Download 399.5 Kb.
bet1/4
Sana10.04.2023
Hajmi399.5 Kb.
#1349176
  1   2   3   4
Bog'liq
2.Қур.мат.ва конст.класс

Мавзу: Қурилиш материаллари ва конструкцияларининг ёнувчанлик даражаси бўйича классификацияси

  • Режа:
  • Ёнғинга қарши кўриладиган чора-тадбирлар.
  • Қурилиш материалларининг ёнғин-техникавий тавсифлари ва биноларнинг оловбардошлик бўйича классификацияси.
  • Биноларнинг конструктив ёнғин хавфи бўйича классификацияси.
  • Ёнғинга қарши тўсиқлар.

Бинони лойиҳалаш босқичида маълум конструктив, ҳажмий-план ва мухандислик-техник тадбирлар назарда тутилиши ва улар ёнғин содир бўлган ҳолатларда қуйидагиларни таъминлашлари керак:

  • Ёшидан ва жисмоний ҳолатидан қатъи назар, ёнғиннинг хавфли омиллари таъсири натижасида одамларнинг соғлиғи ва ҳаётига хавф туғилгунга қадар уларни бинодан ташқарига эвакуация қилиш имкониятини;
  • Бинодаги одамларни ва моддий бойликларни қутқариш бўйича тадбирларни амалга ошириш имкониятини;
  • Ўт ўчирувчи бўлинмалар шахсий таркибининг ёнғин ўчоғига яқинлашиб боришлари ва ўт ўчириш воситалари-ни у ерга етказиб бериш имкониятини;

Ёнғиндан ҳимоялаш ва унинг техник ҳолатини сақлаб туришга, ёнғинга қарши тадбирларга кетадиган харажатларни бинонинг ўзини ва ундаги мавжуд нарсаларнинг ёниб кетишидан кўриладиган бевосита ва билвосита моддий зарарлар миқдорини иқтисодий жиҳатдан таққослаган ҳолда чеклашни;

  • Ёнғиндан ҳимоялаш ва унинг техник ҳолатини сақлаб туришга, ёнғинга қарши тадбирларга кетадиган харажатларни бинонинг ўзини ва ундаги мавжуд нарсаларнинг ёниб кетишидан кўриладиган бевосита ва билвосита моддий зарарлар миқдорини иқтисодий жиҳатдан таққослаган ҳолда чеклашни;
  • Ёнғиннинг яқин орадаги бошқа биноларга тарқалмаслиги.

Қурилиш жараёнида қуйидаги тадбирлар кўрилиши лозим:

  • Белгиланган тартибда тасдиқланган ва амалдаги нормалар асосида ишлаб чиқилган ва лойиҳада кўрсатилган ёнғинга қарши тадбирларни сўзсиз бажариш;
  • Ёнғин хавфсизлиги қоидаларида кўзда тутилган ёнғинга қарши тадбирларга риоя қилиш, қурилаётган ва ёрдамчи объектларни ёнғиндан ҳимоялаш, қурилиш ва монтаж ишларини ёнғинга хавфсиз ҳолатда бажариш;

Download 399.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling