Информатика - компьютерлар ёрдами ва уларни қўллаш муҳити воситасида ахборотни янгилаш жараёнлари билан боғлик инсон фаолияти соҳасидир.
Кибернетика - техник, биологик, ижтимоий ва бошқа турли тизимларда бошқарувнинг умумий тамойиллари хақидаги фандир.
Информатика - ахборот ва уни қайта ишловчи техникавий, дастурий воситалари ҳусусиятларига асосланиши;
Кибернетика эса - объектлар моделларининг концепцияларини ишлаб чиқиш ва қуришда ҳусусан ахборотлардан кенг фойдаланиши жихатидан фарқланади.
Информатика кенг маънода инсоният фаолиятининг барча соҳаларида асосан компьютерлар ва телекоммуникация алоқа воситалари ёрдамида ахборотни қайта ишлаши билан боғлик фан, техника ва ишлаб чиқаришнинг хилма-хил тармоқлари бирлигини ўзида намоен этади.
Информатикани тор маънода ўзаро алоқадор уч қисм - техник воситалар (hardware), дастурий воситалар (software) ва алгоритмли воситалар (brainware) сифатида тасаввур этиш мумкин. Ўз навбатида информатикани ҳам умуман, ҳам қисмлари бўйича турли жиҳатлардан: халқ хўжалиги тармоғи, фундаментал фан, амалий фан соҳаси сифатида кўриб чиқиш мумкин.
Техника хавфсизлиги хақида
Компьютер ўрнатиладиган хонага компьютерлар сонига қараб туриб, қуйидаги талаблар қўйилади: таълимни ахборотлаштириш бу тингловчиларни компьютерда назарий ва амалий машғулотлар ўтказиш билан бажарилади. Шунинг учун компьютер хонасида 5 тадан 20 тагача компьютер ўрнатилиши мумкин. Бизнинг шароитимизда унинг сони 5 тага тенг. Шунинг учун компьютер хонасини ўлчамлари қуйидагича бўлиши керак: 6х10х2,8 метр.
Стол ва стулларга талаблар.
Компьютер хонасида стол ва стулларга талаблар мавжуд бўлиб, стол баландлиги ердан 68-77 см бўлиб, стуллар эса айланувчан бўлиши керак ва албатта орқасида суянчиғи бўлиши керак. Чунки стол-стуллар ўз габарити билан тўғри келмаса, фойдаланувчи тезда чарчаб қолади ва зерикишга олиб келади. Стол ва стуллар шундай жойлаштирилиши керакки, улар инсонларга туриб юришга халақит бермаслиги керак. Бундан ташқари, ўқитувчи бемалол хар битта тингловчини олдига бориб, уни қилган хатоларини компьютерда бемалол кўрсата олиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |