Биринчи инқилоб ёзувни яратилиши. Билимларни аждодлардан авлодларга етказиш имкони пайдо бўлди. Иккинчи инқилоб


Каталог (папка) ва файл тушунчалари


Download 29.29 Kb.
bet6/6
Sana07.05.2023
Hajmi29.29 Kb.
#1438344
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ва ахборот технологиялари фани, тараққиёт д

Каталог (папка) ва файл тушунчалари
Каталог (папка) – файллар ҳақидаги ахборотлар (файл номи, кенгайтмаси, узунлиги, сўнги тахрир вақти, холати ва х.к.) ёзиладиган дискдаги жой. Дискнинг (хотиранинг) маълум қисмини эгаллаб турувчи бўлак – каталог дейилади. MS DOS операцион системасида каталоглар 8 тадан кўп бўлмаган катта лотин харфларда ёки белгилар билан номланади. Аммо хозирги кунда WINDOWS операцион тизимида каталог номи узунлиги 256 тагача бўлган харф ёки белгилардан фойдаланиш мумкин.
ФАЙЛ – Матнлар ойнасидаги турли белгилар, сонлар ва харфларнинг мантиқий кетма-кетлигидир. Файл ном ва кенгайтмадан иборат бўлиб, номи 8 тагача (MS DOS операцион системасида) ва кенгайтмаси эса 3 тагача лотин харфидан ёки белгидан иборат бўлади. Аммо WINDOWS операсион тизимида файл номи ҳам каталог номи сингари 256 тагача бўлган ихтиёрий ҳарф ёки белгидан иборат бўлиши мумкин. Ном ва кенгайтма орасида нуқта қўйилади. Файл номи ушбу файлнинг нима эканлигини билдирса, кенгайтмаси уни қандай типдаги файл эканлигини белгилаб беради. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки битта жойда бир хил номли ва бир хил кенгайтмали файл бўлиши мумкин эмас. Ҳеч бўлмаганда битта белгига фарқ қилиши керак. Файл номи унинг мазмунига мос қўйилиши маъқул бўлади. Унинг кенгайтмасига қараб файл тури ва вазифасини аниқлаш мумкин.
Масалан:
FAR.exe. FAR – FAR Manager дастурининг ишга тушурувчи файли. ехе – бажарилувчи.
Файлга кенгайтма қўйиш мажбур эмас. Лекин дастурлар дастур номига мос кенгайтмали файл яратилади.
Файлларнинг кенгайтма турлари:
*.txt – матнли файл;
*.rtf – Windows операцион системасининг стандарт матн мухаррир WordPad дастури кенгайтмаси;
*.DOC, DOCX – Microsoft Word дастурининг матнли файли;
*.XLS – Microsoft Excel электрон жадваллар файли;
*.EXE – бажариладиган файл; (ҳар бир дастурнинг ишга тушурувчи файли бўлади. Масалан Winword.exe – Microsoft Word дастурининг ишга тушурувчи файли.)
*.PPT – Microsoft Power Point дастурининг файли
*.CОМ, *.BAT – буйруқли файллар;
*.SYS – системали файл;
*.INI – барча параметрларини сақлаб берувчи файл;
*.c – C++ тилидаги дастур.
*.JPG, *.GIF, *.WMF, *.BMP, *.PNG – расм файлари;
*.WAV, *.MP3, *.MIDовоз файллари;
*.AVI, *.MPG – видео файллари;
Download 29.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling