Биринчи қисм


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/65
Sana30.10.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1734326
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   65
Bog'liq
Босма-ОАВ-тахририятлари-учун-кулланма

 
Ҳисобот 
Ҳисобот журналистикада энг кўп қўлланиладиган жанрлардан биридир. Тилининг қуруқ ва 
расмийлиги жиҳатидан мазкур жанр муайян ўқувчилар аудиторияси эътиборини жалб этиши 
мумкин. Бу турли хил илмий анжуманлар, йиғилишлар, симпозиумлар, семинарлар 
тўғрисидаги маълумотдир. Айнан уларнинг якунида турли хил режалар, қарорлар, баёнотлар 
қабул қилинади. Ушбу хулосалар аудиторияни қизиқтирадиган ахборот ҳисобланади. Ҳисобот 
муаллифи бўлиб ўтган воқеликнинг асосий ҳолатларини ўқувчига етказишга ҳаракат қилади. 
Баъзи ҳолларда воқелик ривожини кузатиш мумкин. 
Журналист ўз олдига ҳисоботда мажлислар залини ёки қатнашчилар ҳолатини тасвирлашни 
мақсад қилиб қўймайди, балки ортиқча дабдабасиз, ўзи кўрган ва эшитган нарсаларни 
шарҳламай ўқувчига етказади.
Журналист ҳисоботда албатта қабул қилинган қарорни содда тилда бера олиши лозим. Энг 
асосийси, ўқувчини зериктирадиган ва газетанинг бутун бир саҳифасини эгаллаган
ҳисоботлардан қочиш лозим. Тажрибали журналист энг зерикарли йиғилишларда ҳам ўқувчини 
қизиқтирадиган янгиликни биринчи ўринга чиқариб, ҳисоботни ўқимишли қила олади. 
 
Репортаж 
Жаҳон журналистикаси амалиётида репортаж газета ва журналларнинг етакчи жанрларидан 
бири сифатида ривожланган.
21
Ж.А.Кримски. Репортаж, материалларнинг ёзилиши ва таҳрир қилиниши асослари. Т., 2003 й., 21 бет. 


24 
Лотин тилидан олинган «reportare» сўзи «узатмоқ», «хабар бермоқ» деган маъноларни 
англатиб, журналистика тараққиётида ХIХ асрнинг биринчи ярмида пайдо бўлган. Унинг 
дастлабки кўринишлари суд мажлисларидан, парламент дебатлари ва бошқа йиғинлар ҳақидаги 
материаллар тарзида берилган. Кейинроқ бундай турдаги газета матнлари «ҳисобот» деб 
аталгани боис «репортаж» бирмунча бошқача мазмундаги материалларга нисбатан қўлланиб, 
сўзлаб бериш, тасвирлаш маъносини англатар ва шу жиҳатдан улар замонавий очеркларга 
ўхшаб кетарди. Аммо «репортаж» ахборот жанри, «очерк» эса бадиий-публицистик жанр 
ҳисобланиб, мазмун-моҳиятан бир-биридан фарқ қилади. 
Репортаж ўзининг белгилари билан ахборот жанрларнинг барчасига (ахборот бериш, ҳикоя 
қилиш, тўғри нутқ, бўёқли чекиниш, персонажларни таснифлаш, тарихий чекиниш ва 
бошқалар) мос келади. Репортаж жанрига қуйидагича таъриф бериш мумкин: 
Репортаж — журналистиканинг муҳим жанрларидан бири ҳисобланиб, содир бўлган 
муайян воқеа, ҳодиса, вазият, жараённинг бевосита журналист иштироки ва кузатуви орқали 
тасвирлаб бериш, оммани шу воқеликдан кенгроқ хабардор қилишдир. 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling