Биринчи қисм


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/65
Sana30.10.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1734326
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   65
Bog'liq
Босма-ОАВ-тахририятлари-учун-кулланма

Интервью 
Ахборот жанрларининг иккинчи гуруҳини диалог материаллар, яъни интервью ва унинг 
турлари ташкил этади. 
Интервью ахборот жанрларининг энг асосийларидан бири бўлиб, у ўқувчига ахборотни 
илк манбадан бевосита олиш имконини беради. Интервьюнинг асосий мақсади — нафақат 
бирор бир воқеани ёритиш, балки ана шу воқеа хусусида муайян шахсларнинг фикрини ҳам 
беришдир. Мазкур жанр турларининг барчасида икки ёки ундан ортиқ одам ўзаро мулоқотда 
бўлади ва шу орқали воқелик тўлдирилиб, керакли далилларга аниқлик киритилади. 
Интервьюнинг қуйидаги турлари мавжуд: интервью-монолог, интервью-диалог, блиц-


26 
интервью, давра суҳбати (полилог). Ўзбекистон матбуотида асосан интервью-диалог, давра 
суҳбати (полилог) кўпроқ кўзга ташланади. 
Интервью-монолог бир ёки бир неча саволга умумий жавоб олишдир. Журналист 
саволларни респондентни таништиришдан олдин ўртага ташлайди ва суҳбатдошларнинг 
барчасидан алоҳида-алоҳида жавоб олади. 
Интервью-диалог асосан респондент билан юзма-юз қурилган суҳбат. Бунда 
журналистдан зарур ахборотни олиш учун суҳбатни керакли ўзанга буришда албатта маҳорат 
талаб этилади.
Блиц-интервью — жуда тезкор ва қисқа бир саволга уч-тўрт респондентдан олинган 
жавобдир. Интервьюнинг бу тури бир воқеага бир неча хил муносабатни яққол кўрсатиш 
имконини беради.
Полилог – давра суҳбати бир муаммо хусусида эксперт-мутахассислар билан даврада 
суҳбатлашишдир. Ҳар бир мутахассис муаммо ечимини ўз нуқтаи-назаридан келиб чиққан 
ҳолда бериши суҳбатга жон ва ранг-баранглик баҳш этади. Журналистнинг суҳбатни қизиқарли 
саволлар билан улаб бориши интервьюнинг бу турига кенг ўқувчилар аудиториясини жалб 
этиш имконини беради. 
Яхши интервьюни уюштира билиш ҳақиқий санъатдир. Чунки респондент 
(суҳбатдош)нинг кайфиятига журналистнинг савол оҳанги, хатти-ҳаракатлари таъсир қилиши 
мумкин. Интервью олишда бир қатор омиллар мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси жанр 
самарадорлигини таъминлайди.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling