Биринчи қисм


Интервьюга қўйиладиган талаблар


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/65
Sana30.10.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1734326
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   65
Bog'liq
Босма-ОАВ-тахририятлари-учун-кулланма

Интервьюга қўйиладиган талаблар 
Албатта, суҳбат чоғида респондентнинг ўзини қандай тута билиши ҳам муҳим, чунки 
интервью олаётган шахс ҳам ўзини унга монанд тутади. Аммо бу жараёнда журналистнинг 
респондентга берадиган саволларини қай тарзда ва оҳангда бериши муҳим аҳамиятга эга.
Агар журналист саволларни илтимос оҳангида берса, суҳбатдоши унинг саволларини 
осонгина рад қилиши мумкин. Журналист суҳбатдошига ўзининг шошилаётган ёки 
асабийлашаётганлигини сира билдирмаслиги лозим. Суҳбат илиқ оҳангда олиб борилгани 
маъқул. 
Яхши интервью олиниши учун саволлар изчиллиги биринчи ўринда туради. Агар журналист 
савол беришни танқиддан бошласа, суҳбатдоши мулоқот давомида ўта ҳушёрликни қўлдан 
бермайди. 
Интервьюга қўйиладиган асосий талаблардан бири, журналист суҳбатдоши фаолият 
кўрсатадиган соҳа ҳақида етарли маълумотга эга бўлиши лозим. Жолэ Кримски самарали 
интервью олиш учун журналист қуйидагиларга эътибор беришини маслаҳат беради
23

Интервьюгача... 

саволлар кетма-кетлиги рўйхатини тузинг;

берилиши мумкин бўлган жавоблар ва уларга ўзингизни қандай муносабатда 
бўлишингиз ҳақида ўйланг. 
 
Интервью пайтида... 

ўзингизни таништиринг ва интервьюдан кўзланган мақсад ҳақида тушунча беринг; 

атрофдаги ҳолатни ўрганинг (сизнинг кузатишларингиз суҳбатни бошлаш учун асос 
бўлиши мумкин); 

интервью берувчига ўзини эркин сезишига имкон беринг, уни чалғитманг; 

агар диктофондан фойдаланмоқчи бўлсангиз, буни ундан яширманг; 

респондент билан қайси ахборот “матбуот учун” ва қайси ахборот “матбуот учун 
эмас”лиги ҳақида олдиндан келишиб олинг; 

“ҳа” ёки “йўқ” жавоблари билан қутилиб бўлмайдиган саволларни беринг; 

жавобларни диққат билан эшитинг, бутун диққат-эътиборингизни кейинги саволни 
ўрганишга сарфламанг; 

гарчанд интервью тасмага ёзиб олинаётган бўлса-да, муҳим ахборотни дафтарчангизга 
қайд этиб боринг

оғир ва нозик саволларни суҳбат охирида беринг

ўзингизнинг билимдонлигингизни намойиш қилманг ва таниқли шахслар билан 
танишлигингиз борасида мақтанманг. Бу интервью берувчиларнинг аксариятини 
кўнглини ғаш қилади. 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling