Биринчи қисм


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/65
Sana13.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1194533
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   65
Bog'liq
Журналистика кулланма

Информацион архитектура — сайт таркибий тузилишининг мазмуни. Бу тушунча бироз 
ноаниқдек туюлса-да, веб-саҳифанинг муваффақиятли яратилишида муҳим роль ўйнайди. 
Информацион архитектурани яратишда веб-нашрга қандай ном берилиши, менюларнинг 
жойлаштирилиши ва хусусиятлари, реклама майдончасининг ўрни ва ҳажми, рукнларнинг 
номи ва техник жиҳатлари, қайта алоқа инструментларининг мақсад ва вазифаларини аниқ 
белгилаш керак. Иш сайтнинг «Техник топшириғи» ишлаб чиқилаётган пайтданоқ ўз 
аҳамиятини кўрсатади. Негаки, ҳар бир таъкид этилган жиҳатга қўйилажак мақсад ва вазифалар 
техник томонидан таъминланиб берилиши лозим.
Веб-нашрнинг номи сайт очилган маҳал юқори панелда пайдо бўлади. У аниқ ва лўнда 
ифодаланиши керак. Айрим йирик сайтлар ва порталларда ҳар бир алоҳида саҳифа учун рукн 
номини сарлавҳа сифатида бериш амалиёти қўлланилади.


49 
Меню – сайтнинг рукн ва тематик бўлимлари сарлавҳасини ифодаловчи қисм. Улар асосий
корпоратив ва ёрдамчи менюларга бўлинади. Асосий меню сайтнинг тўлиқ мазмунини акс 
эттиради ва мавзу ёки рукнларга бўлинади. Кўп ҳолларда ўнг ёки чап томонда 
жойлаштирилади. Корпоратив меню – таҳририятга тегишли маълумотлар ҳақида ахборот 
беради. У одатда юқори ёки пастки қисмда жойлаштирилади ва «биз ҳақимизда», «обуна», 
«реклама», «қайта алоқа» каби маълумотларга йўлланма беради. Корпоратив меню ва у орқали 
берилган маълумотлар руҳияти нашрнинг имиджини шакллантирувчи кўрсаткичдир. 
Таҳририят тўғрисида маълумот берилганда, ижодий ходимлар ҳақида алоҳида маълумот 
жойлаштириш ўқувчиларнинг нашрга бўлган ишончини орттиради. Унутманг, интернет нашр 
бу биринчи навбатда интерактив ОАВ. Шунингдек, бу ерда таҳририятнинг реклама сиёсати 
аниқ кўрсатилиши керак, яъни реклама бериш имкониятлари, унинг турлари ва албатта реклама 
бўлимининг алоқа телефонлари бўлиши зарур.
Рукнлар – сайтнинг мазмунини ифодаловчи муҳим элементдир. Веб-саҳифанинг қандай 
мавзу ва йўналишдаги маълумотларни ёритишга мўлжалланганини айнан рукнларни ўрганиб 
чиқиб, билиб олиш мумкин. Рукнлар бир-икки сўз ёки сўз бирикмасидан ошмаслиги ва 
материаллар мазмунини тўлиқ акс эттириши лозим. Номлар аниқ ифодаланиб, ортиқча савол 
туғдирмаслиги лозим. Танланган сўз бирикмаларининг ифода усули таҳририят хусусияти ва 
йўналишига мос услубда бўлиши керак.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling