Биринчи қисм


Нашрнинг мазмуни – контент


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/65
Sana13.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1194533
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   65
Bog'liq
Журналистика кулланма

Нашрнинг мазмуни – контент. Интернет нашр учун материал тайёрлашнинг ўзига хос 
хусусиятлари борасида юқорида тўхталган эдик. Веб-сайт контентини яратишда айнан шу 
мезонлар ва тамойилларга асосланиш лозим. Бундан ташқари, сайтга маълумот 
жойлаштиришда қуйидаги талабларни инобатга олмоқ керак. Интернетга мақолалар тез кўз 
югуртириб, аниқ тасаввур ҳосил қилишга мослаштирилган ҳолда, монитордан ўқиш учун 
мўлжалланган услубда, мантиқий бўлаклари хатбоши билан ажратилган кўринишда 
киритилиши лозим. Мақоланинг биринчи хатбошиси – ким, нима, қачон, қаерда, нима учун 
саволларига жавоб бериши лозим. Ҳар бир материал учун қисқа ва аниқ сарлавҳа танланиши ва 
имкон қадар фото берилиши мақсадга мувофиқ. Информацияга мос фото унинг нафақат 
сифати, балки қийматини ҳам оширади.
Фойдаланиш қулайлиги – навигация – ўқувчига тақдим этилаётган маълумотни тез ва осон 
топиш имконини беришни кўзлайди. Яратилган йўлланмалар тизимининг қанчалик қулай ва 
мукаммал ўйлангани кўзланган мақсадга эришиш йўлида асосий, ҳал этувчи механизмдир.
Навигация ўта мураккаб ва чалкаш бўлмаслиги лозим. Оддий йўланмалар орқали ўқувчи 
истаган мақола ва маълумотга эга бўлишига имконият яратиб бериш кифоя. ОАВ веб-сайти 
учун саҳифада ўқувчига батафсил маълумот олиш, «принт версия» имкониятларидан 
фойдаланиш, яъни мақолани чоп этишда қулайлик яратиш, матнга ва архивга кириш техник 
жиҳатдан чекланмаслиги муҳим бўлган жиҳатлар ҳисобланади.
Интерактив имкониятлар борасида юқорида батафсил маълумот берилгани боис
қуйида фақат ОАВ сайти учун эътиборли жиҳатларига тўхталамиз.
Сўровлар — Интернет форматдаги ОАВ фаолиятида маълумот йиғиш, кичик статистикага 
эга бўлиш, мавзунинг долзарблигини аниқлаш учун жуда қулай восита ҳисобланади. Сўров 
шаклида берилган муаммоли савол, аниқлик талаб этувчи вазият олинган натижаларга кўра, 
таҳлил этилиши ва янги муаммоларни кўтариш имконини яратиши мумкин. Кўп ҳолларда ОАВ 
веб-саҳифаларида ташкил этилган сўровлар эътиборсиз қолади, ваҳоланки уларнинг 
натижаларини таҳлил қилиш журналист учун нафақат янги материал устида бош қотиришга 
туртки, балки аудиториянинг кейинги иштирокини ҳам фаоллаштирувчи омил бўлиб хизмат 
қилади.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling