Биринчи қисм


ОАВ веб-саҳифаларининг фаолиятини такомиллаштириш йўллари: ёзилган ва ёзилмаган


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/65
Sana13.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1194533
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   65
Bog'liq
Журналистика кулланма

ОАВ веб-саҳифаларининг фаолиятини такомиллаштириш йўллари: ёзилган ва ёзилмаган 
қоидалар 
Веб-сайтни ташкил қилишда айрим қоидаларга риоя этиш саҳифа муваффақиятининг 
гаровидир. Улар бевосита сайтнинг ташкилотига боғлиқ.
Веб-саҳифага ташриф буюрган ҳар бир фойдаланувчи томонидан уни баҳолашда бир неча 
жиҳат муҳим аҳамият касб этади. Уларни веб-сайтни баҳолашнинг бирламчи кўрсаткичлари 
деб белгилашимиз мумкин. Нега бирламчи? Сабаби, айнан бирламчи кўрсаткичлар сайт 
экранда пайдо бўлиши билан ўқувчида таассурот уйғотади, уни интернетдан жой олган мана 
шу сайтда 1-2 дақиқадан кўпроқ қолишини таъминлайди.
Визуал кўрсаткичлар. Визуал кўрсаткичлар деганда бевосита интернет нашрнинг 
умумий кўриниши назарда тутилади. Булар веб-саҳифа дизайни ва вёрсткаси. Кўп ҳолларда 
веб-саҳифа эгалари дизайн кўринишига катта эътибор қаратиб сайтнинг Интернетдаги 
манзилини белгилашни охирги ўринга қўяди. Шошилинчда белгиланган, жуда узун ва ноаниқ 
манзиллар кейинчалик ўз хатосини кўрсатади, сайтни оммалаштириш ва уни эслаб қолишда 
панд беради. Эслаб қолиш учун қулай ва таҳририят номига мос бўлган манзилларга мисол: 


48 
www.mohiyat.uz, www.hurriyat.uz, www.znamya.uz, www.region.uz. қисман нотўғри танланган 
веб-адреслар: www.fermervatomorkachi.uz, www.buhorookshomi.uz, www.vabkenthaeti.uz. 
Дизайн асосан техник ходимлар томонидан ишлаб чиқилади. Аммо дизайн устида иш 
олиб бориш жараёнида таҳририят ижодий ходимларининг иштироки доимий бўлиши керак. 
Техник ходимга топшириқ беришдан аввал таҳририятда веб-сайт қандай кўринишда яратилса, 
нашрнинг хусусиятига тўғри келиши, веб-сайтнинг мақсад ва вазифалари нимадан иборат 
бўлиши ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш лозим. Бунинг учун сайт ташкил этишдан аввал 
интернетда мавжуд, дизайн ва вёрстка жиҳатдан сизга маъқул бўлган сайтларни танлаб олиш ва 
уларни техник ходимга кўрсатиш керак. Бу унга иш бошлашдан аввал тўғри йўналиш 
белгилашга ёрдам беради. Сайтни ишлаб чиқувчи ўз навбатида уларни ўрганиб чиқиб, ҳар 
бирининг хусусияти, дастурий тузилиши, амалга оширилиш имконияти, иш ҳажмини ва 
харажатини белгилайди. Сўнг келишилган ҳолда (кўп ҳолларда администраторнинг ўзи 
томонидан) сайтни яратиш учун «Техник топшириқ» ишлаб чиқилади.
Алоҳида эътибор рангларга қаратилиши лозим. Улар танланганда кўзни толиқтирмайдиган, 
аммо эътиборни жалб этадиган бўлишига аҳамият бериш лозим. Сайтнинг вёрсткаси ўқувчи 
учун қулай ва бир қарашда тушунарли бўлиши, меню, реклама, матн, текст – барчаси ўз 
ўрнида, ўқувчи психологияси инобатга олинган ҳолда тузилиши муҳим аҳамиятга эгадир. 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling