Биринчи қисм


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/65
Sana13.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1194533
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   65
Bog'liq
Журналистика кулланма

Веб-сайт (web-site) – инглиз тилидан тўғридан-тўғри маъноси «интернетдаги жой»ни 
англатади. Веб-саҳифалар жойлашган жой сайт деб аталади. Улар одатда “http://”дан 
бошланадиган манзилга эга бўлади. ОАВнинг сайтига газета ва журналларнинг ҳар бир сонини 
жойлаштириш, ўзи ҳақидаги маълумотларни бериш ҳамда таҳририят томонидан кундалик 
янгиликларни узатиш вазифалари юклатилади.
Портал (portal) – сўзма-сўз таржимасига кўра «дарвоза» маъносини билдиради. Бошқа 
интернет саҳифалардан фарқли ўлароқ, веб-портал ўзида бир неча сайтларга тенг манбаларни 
бирлаштирувчи йирик ресурс ҳисобланади. Бундай информацион ресурсни ташкил этган 


45 
муассислар одатда унга бир неча вазифани юклайди. Хусусан, портал ўқувчини алоҳида 
мавзулар бўйича қўшимча маълумот олиш учун ўз ичига қамраб олинган таркибий манбаларига 
йўналтиради. Порталлар хеч қачон монотематик, яъни бир мавзу билан чекланмайди. Уларнинг 
хусусияти айнан, политематик ресурс сифатида ўқувчига комплекс маълумот беришдир. Ўз 
навбатида улар қидирув, корпоратив, информацион порталларга бўлинади.
Янгиликлар узатиш гуруҳлари (newsgroups) – кишиларнинг бирлашиб, умумий қизиқиш 
ва манфаатлар бўйича мунозара ва давра суҳбатларини ўгказишга мўлжалланган тизим. Мазкур 
хизмат аудиториянинг ўзи томонидан ташкил этилади. Электрон почта орқали амалга 
ошириладиган ахборот алмашинуви батамом ўқувчиларнинг ихтиёридан келиб чиқиб тузилади. 
Мулоқот қуйидаги тарзда кечади. Бирор инсон томонидан маълум мавзу юзасидан йиғилган 
маълумотлар, мақолалар, лавҳалар дунёнинг бошқа чеккасида яшовчи шу мавзуга қизиқиши 
бўлган кишиларга юборилади. Ўз навбатида улар олган маълумотларини ўзида мавжуд 
янгиликлар ва фикр-мулоҳазалар билан тўлдириб, бойитиб қайта алмашишади. Бунда 
маълумотларнинг мунтазамлиги, ҳажми, мавзу кўлами, хуллас, барчаси ўқувчилар ихтиёри 
билан белгиланади. Шу тарзда аудитория информация яратиш, узатиш, тарқатиш ва чоп этиш 
жараёнининг фаол иштирокчиси сифатида қатнашади. Хатларнинг узун «занжири» сингари 
яратилган янгиликлар узатиш гуруҳларини, моҳиятига кўра, мунтазам равишда янгиланиб 
турувчи, мақолаларнинг тематик тўплами, деб айтиш мумкин.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling