Биринчи маъруза
Шаклан мувофиқлик тушунчаси
Download 372.87 Kb. Pdf ko'rish
|
fozilova
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мазмунан мувофиқлик тушунчаси.
Шаклан мувофиқлик тушунчаси.
Таржима тарихи таржиманинг тенг маъноликка асосланганлигини аллақачон тасдиқлаган. 60-йилларгача таржимада тенг маънолилик муаммоси ҳақида баѐн қилинган қарашларни қуйидагича изоҳлаш мумкин: Аслиятдаги ҳамма нарсани сўзма-сўз, ҳарфма-ҳарф ўгириш шарт деган фикр ҳукмрон эди. Иложи борича аслият матнини шаклан ўгириш талаб этиларди. Аслиятнинг фақат тўғридан-тўғри қайта яратиб бўлмайдиган жойларигина ўзгартирилар, алмаштирилар ѐки бўлмаса матндан тушириб қолдирилар эди. Диний «муққадас» китобларни таржима қилишга тўғри келганда, уларни «оллоҳнинг сўзлари» деб аниқ ва сўзма-сўз таржима қилинар эди. Сўзма-сўз таржима китобхонни таржима асарини ўқишдан бездиради ва унда қизиқиш уйғотмайди. Мазмунан мувофиқлик тушунчаси. Таржиманинг, ушбу йўналиши «ҳижжалаб», яъни сўзма-сўз таржима қилиш усулига қарши бўлган эди. Ушбу йўналиш тарафдорлари қуйидаги икки талабга риоя қилган ҳолда таржимани амалга оширганлар. 1. Аслият матнининг барча муҳим элементларини таржима қилиш. 2. Таржима қилинаѐтган тил нормаларига амал қилган ҳолда ўгириш. Шу икки ҳолатга амал қилиб таржима қилинса, мазмунга мувофиқлик, яъни таржима матнининг икки муҳим хусусияти – шакл ва мазмун мувофиқликка эришиш мумкин, деган хулоса қилинар эди. 1 Ушбу мавзуни ѐритишда катта ўқитувчи П.Усмоннинг маъруза матнларидан фойдаланилди. 15 Мазмунан мувофиқлик концепцияси таржима тафаккури тараққиѐтида олға босилган қадам эди. Унинг қоидаларига амал қилган ҳолда амалга оширилган таржималар анча мазмунли бўлиб китобхонларни ўзига жалб қилган эди. Аммо мазмунан мувофиқлик тушунчасини назарий жиҳатдан мукаммал деб бўлмайди. Асл нусханинг мазмуни берилса-ю, унинг экспрессивлиги ва услубий ўзига хослиги таржима тилида ўз аксини топмаса, уни мукаммал таржима дейиш мумкинми? Албатта, йўқ. Download 372.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling