Биринчи вариант “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанининг предметини аниқланг


Ўзбекистон энг янги тарихининг бешинчи босқичи қайси йилдан бошланган?


Download 54.4 Kb.
bet28/32
Sana18.11.2023
Hajmi54.4 Kb.
#1785359
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
умумий тестлар (2)

11. Ўзбекистон энг янги тарихининг бешинчи босқичи қайси йилдан бошланган?
а) 1989 йилдан;
б) 1991 йилдан;
в) 2011 йилдан;
г) 2017 йилдан.
12. Ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш тўғрисидаги Қонун қачон қабул қилинди ва унинг аҳамияти нималардан иборат бўлди?
а) XI чақириқ Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг IX сессиясида (1989 йил 21 октябрь) “Ўзбекистон ССРнинг давлат тили ҳақида” Қонун қабул қилинди. Бу қонуннинг қабул қилиниши ўзбек халқи учун жуда катта аҳамиятга эга бўлиб, миллатнинг ўз муаммоларини мустақил ҳал қилиш сари ташланган муҳим қадам бўлди;
б) XI чақириқ Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг X сессиясида (1989 йил 21 октябрь) “Ўзбекистон ССРнинг давлат тили ҳақида” Қонун қабул қилинди. Бу қонуннинг қабул қилиниши ўзбек халқи, шу халқ миллий ўз-ўзини англашнинг ўсиши учун жуда катта аҳамиятга эга бўлди;
в) XI чақириқ Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг XI сессиясида (1989 йил 21 октябрь) “Ўзбекистон ССРнинг давлат тили ҳақида” Қонун қабул қилинди. Бу қонуннинг қабул қилиниши ўзбек халқи, шу халқ миллий ўз-ўзини англашнинг ўсиши, республикада миллатлараро ҳамжиҳатликнинг сақланиб қолиши учун жуда катта аҳамиятга эга бўлди;
г) XI чақириқ Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг XII сессиясида (1989 йил 21 октябрь) “Ўзбекистон ССРнинг давлат тили ҳақида” Қонун қабул қилинди. Бу қонуннинг қабул қилиниши республика ижтимоий ҳаётида катта тарихий воқеа бўлиб, мустақиллик сари ташланган муҳим қадам бўлди.
13. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Конституцияга ва қонунларга асосланиб ҳамда уларни ижро этиш юзасидан республиканинг бутун ҳудуди мажбурий кучга эга бўлган...
а) фармонлар ва қарорлар чиқаради;
б) фармонлар ва фармойишлар чиқаради;
в) фармонлар ва қонунлар чиқаради;
г) фармонлар, қарорлар ва фармойишлар чиқаради.
14. Нима учун Конституция давлатнинг Асосий қонуни ҳисобланади?
а) чунки Конституцияда инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари, уларнинг кафолатлари, давлатнинг бўлиниш принциплари, давлат органлари ва уларнинг ваколатлари декларатив умумлаштирилган;
б) чунки Конституцияда инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари, уларнинг кафолатлари, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва назорат этувчи органларининг ваколатлари умумлаштирилган ва зарурий декларатив қоидалар ўз аксини топган;
в) чунки Конституцияда бевосита амал қиладиган юридик қоидаларни мазмунан умумлаштириб беради ва зарур бўлган декларатив қоидларни ифодалайди;
г) чунки Конституцияда давлат суверенитетлиги, халқ ҳокимиятчилиги, қонуннинг устунлиги, ташқи сиёсат принциплари декларатив умумлаштирилган.

Download 54.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling