Бирламчи морфологик элементлар


Download 101.48 Kb.
bet3/22
Sana08.11.2023
Hajmi101.48 Kb.
#1755464
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
dermatologiya bilet javoblari

5. Пуфакча – доимо уткир яллигланиш табиатига эга булган, тери дамидан кутарилиб турадиган, ковакли, ичида сероз суюклиги бор экссудатив бирламчи элемент. Шакли овал, яримшарсимон, катталиги 1,5 мм дан 5 мм гача етади. Пуфакчанинг учта кисми, яъни сероз ёки сероз-геморрогик суюклик билан тулган ковак кисми; ёпиб турувчи пуст ва асоси тафовут килинади. Камдан-кам холларда (дисгидрозда) пуфакчалар тери дамидан кутарилиб турмай, тери юзаси буйлаб таркалади. Пуфакчалар мугуз кават хужайралари остида, эпидермис кавати хужайралари уртасида хамда эпидермис ва дерма оралгида жойлашиши мумкин. Аксарият пуфакчалар тиник сероз суюклиги тутади, баъзан кон ёки йиринг булиши хам мумкин.
6. Пуфак – ичи ковакли экссудатив элемент, катталиги 0,5 см дан 5-7 см гача булиши мумкин. Пуфакнинг хам худди пуфакчага ухшаб ковак, пуст ва асос кисми тафовут килинади. Агар пуфак мугуз кават хужайралари остида ётса субкорнеал, мальпиги кавати хужайралари орасида (тикансимон хужайралар орасида) булса – интраэпидермал, эпидермис билан дерма оралигида жойлашса – субэпидермал пуфаклар дейилади. Пуфак ичидаги суюклик тиник, саргимтир, хира ва гемаррогик, шакли яримшарсимон, овал, юмалок булиши мумкин.
7. Мадда, пустула – теридан кутарилиб турадган ва ичида йиринг буладиган бушлик элемент. Пустулалар одатда уткир яллигланиш табиатида булади, арим касалликлар, масалан, захмда пустулалар уткир булмаган яллигланш билан кечади. Пустулалар шакли яримшарсимон ва ясси конуссимон булади, уларнинг катталиги эса нухотдек, баъзан олчадек келади. Инфекцион микроорганизмларнинг (стафилоккок, стрептококк) хаёти давомида ажралиб чиккан токсинлар таъсирида эпителиал хужайралар некрозга учраб, натижада эпидермисда йирингли кават вужудга келади. Пустулалар терининг кайси кисмида жойлашишига караб, юза (факат эпидермис буйлаб жойлашади ва чукур (дерма, гиподермада) хилларга ажралади. Эпидермис бйлаб жойлашган ва кора кутир хосил килишга мийил маддалар импетиго деб аталади.
8. Каварчик (торвок)– уткир яллигланиш табиатида булиб, тери дамидан бир оз кутарилиб турадган бушликсиз элемент; дерманинг сургичсимон каватида чегараланган уткир яллигланиши ва серозли шиш пайдо булиши натижасида вужудга келади. У думалок, чузинчок ва овал шаклида, ранги эса кизгиш булади. Каттик кичишиш билан кечади. Каварчик лахзада пайдо булиб, тезда йуколади ва узидан хеч кандай из колдирмайди. Аммо баъзи беморларда у анча вакт сакланиб колади (urticariafacticta ёки dermografismus). Уртикал элементлар дастлаб пайдо булганида ранги оч пушти, кейинчалик окимтир булиб колади. Шундай килиб, асл каварчикнинг маркази ок, периферияси эса пушти рангга киради.
Билет №2
Иккиламчи элементларнифарклаш

Download 101.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling