Бирлашган Миллатлар Ташкилоти


Download 87.5 Kb.
bet1/3
Sana24.03.2023
Hajmi87.5 Kb.
#1291951
  1   2   3
Bog'liq
Режа


Бирлашган Миллатлар Ташкилоти.

Режа:

1.Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари тушунчаси

2.Фукаролик хукукларини амалга ошириш тушунчаси.




3.Фукаролик хукукларини химоя килиш усуллари.

4.Ўзбекистон Республикаси фуќаролиги.



Ҳуқуқ ва эркинликларнинг кафолатлари бўлиб, уларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланган. Бунда асосан ҳокимият вакиллари ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш жоиз. Одатда, бундай жавобгарлик умумий характерга эга бўлиб, у оддий қонунларда аниқ ифодаланган.
Халқаро-ҳуқуқий кафолатлар ҳақида тўхталганимизда, бу ҳолат халқаро оммавий ҳуқуқ томонидан тартибга солинишини эслатиш лозим.
Иккинчи жаҳон урушига қадар давлат ва шахс ўртасидаги муносабатлар, асосан, давлат миқёсида ҳал этилган. Тоталитар тузумларнинг емирилиши оқибатида жаҳон жамоатчилигининг эътиборини инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатланиши ўзига қаратди. Булар БМТнинг Уставида (1945-йил), "Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги Декларация"да (1948-йил), Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги 1966 йилги халқаро Пактларда ўз ифодасини топган. Бу халқаро ҳужжатларда инсоннинг глобал муаммолари ҳуқуқий жиҳатдан кенг ёритилган. Инсон ҳуқуқларининг халқаро ҳимоясини ҳозирда БМТ ва унинг тегишли махсус ташкилотлар амалга оширмоқда. Улар Европа Кенгаши томонидан 1950-йилда қабул қилинган "Инсон ҳуқуқлари ҳимояси ва асосий эркинликлари тўғрисида"ги Европа Конвенциясига асосан иш олиб боришади. Агарда фуқаро ўз ҳуқуқи ҳимояси юзасидан ўз давлатида нажот топмаса, унда инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига мурожаат қилиши мумкин.
Ўзбекистон Конституциясининг 43-моддасида "Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди",-дейилган.
Ушбу модда Конституциявий принципларнинг асоси, ўзаги, характерини ифодалаган бўлиб, унда инсон манфаатларига хизмат қилиш, эркинлик кафолати, давлатнинг ижтимоий мақсади ва асл ғояси акс этган.
Мустақилликка эришилгач, Ўзбекистонда умуминсоний қадриятларни тиклаш ва демократик жамият қуриш йўлдан боришда инсон эркинлигига, жамият ва давлатнинг бирлигида инсоннинг тутган ўрнини юксак баҳолашга катта аҳамият берилди. Демократик давлатда жамият аъзолари ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатлари доимий ҳаракатдаги механизм сингари бўлмоғи лозим. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмунида давлат фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга, жамият учун хизмат қилишга бутун кучини сафарбар этиши лозимлиги ҳақидаги ғоялар мавжуд.
Конституциянинг 19-моддасида "ҳеч ким суд қарорисиз фуқароларни ҳуқуқ ва эркинликларидан маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳақли эмас" дейилган. Бу эса агар жавобгар бўлса, ҳаттоки, давлат органларини ҳам суд-ҳуқуқий жавобгарликка тортиш мумкинлигини билдиради. Кафолат тизимида иқтисодий омил катта аҳамиятга эгадир. Сабаби иқтисодий ҳаёт қанчалик фаровон бўлса, ҳуқуқнинг амалдаги кафолат даражаси шунчалик юқори бўлади. Буларнинг барчаси давлатнинг асосий қонуни билан белгиланади ва кафолатланади.
Ўзбекистонда "Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади." (Конституциянинг 44-моддаси).
Бу конституциявий қоиданиннг асосий моҳияти шундаки, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари бузилганда, у суд орқали ҳимоя қилинади. Инсонларга тегишли ҳуқуқ ва эркинликлар кўп қиррали хусусиятга эгадир. Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар туркумига мисол учун яшаш ҳуқуқи, эркинлик ҳуқуқи, шахсий дахлсизлик ҳуқуқи кабилар киради.
Шахс ўз виждон эркинлиги ва ҳаракатида эркиндир. Мисол учун Конституциянинг 24-моддасига мувофиқ, яшаш ҳуқуқига қилинган тажовуз энг оғир жиноят деб топилишини талаб этади. Ҳар бир фуқаро ўз ҳаракатидан келиб чиқиб, асосий ҳуқуқ ва эркинликларини қонун ҳимояси орқали амалга ошириши мумкин. Демократик ҳуқуқий давлатда Конституция томонидан суд ҳимоясининг берилиши бу жуда катта аҳамият касб этади. Бунинг ўта муҳимлиги Конституциянинг "Муқаддима" қисмида ўз ифодасини топган.

Download 87.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling