Бирлашган миллатлар ташкилотининг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг
Download 402 Kb.
|
1 1 КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КОНВЕНЦИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6 , Европа Кенгаши вазирлар Қўмитаси томонидан 1999 йил 27 январда қабул қилинган Коррупция учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги Конвенцияси 7
- , Европа Кенгаши вазирлар Қўмитаси томонидан 1999 йил 4 ноябрда қабул қилинган коррупция учун фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлиги тўғрисидаги Конвенцияси 8
- ва Африка иттифоқига аъзо давлат ва ҳукуматлар раҳбарлари томонидан 2003 йил 12 июлда қабул қилинган Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга доир
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг
коррупцияга қарши Конвенцияси Преамбула Мазкур Конвенцияга аъзо давлатлар коррупция демократик институтлар ва қадриятлар, этник қадриятлар ва адолатга путур етказиб ҳамда барқарор ривожланиш ва ҳуқуқ-тартиботга зарар келтириб, жамиятнинг барқарорлиги ва хавфсизлиги учун вужудга келтирадиган муаммо ва таҳдидларнинг жиддийлиги юзасидан ташвишга тушиб, шунингдек, коррупция ва жиноятчиликнинг бошқа шакллари, хусусан, уюшган ва иқтисодий жиноятчилик ўртасидаги алоқалар, шу жумладан ноқонуний пул маблағларини легаллаштириш каби кўринишлардан хавотирланиб, ҳамда давлатлар ресурсларининг катта улушини ташкил этиши мумкин бўлган ва ушбу давлатларнинг сиёсий барқарорлиги ва изчил ривожланишини таҳдид остида соладиган катта ҳажмдаги активлар билан боғлиқ бўлган коррупция ҳолатлари кузатилиши сабабли ҳаяжонга тушиб, эндиликда коррупция локал муаммодан бутун жамият ва барча мамлакатлар иқтисодиётига дахл қиладиган ва бу билан коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликнинг жуда муҳим аҳамиятини белгилайдиган трансмиллий ҳодисага айланганлигига амин бўлиб, шунингдек, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши самарали курашиш учун кенг қамровли ва кўп тарафлама интизомий ёндашув зарур эканлигига ишонч билдириб, ҳамда самарали равишда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида салоҳиятни кучайтириш ва институтларни яратиш йўли билан давлатлар имкониятларини кенгайтиришда техник ёрдам кўрсатилиши муҳим рол ўйнаши мумкинлигини тан олиб, ва айни пайтда, ноқонуний йўл билан шахсий мол-мулк орттириш демократик институтлар, миллий иқтисодиёт ва ҳуқуқ-тартиботга жиддий путур етказиши мумкинлигига амин бўлиб, ноқонуний орттирилган активлар халқаро тартибда ўтказилишини янада самарали олдини олиш, аниқлаш ва бунга барҳам бериш ҳамда активларни қайтаришга қаратилган чораларни кўришда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга дадиллик билан киришишга шай бўлиб, мулкий ҳуқуқларни аниқлаш учун жиноий, фуқаролик ёки маъмурий иш юритиш жараёнида қонунчиликда белгиланган ҳуқуқий чораларни қўллаш борасидаги энг асосий тамойилларни эътироф этиб, коррупциянинг олдини олиш ва буткул барҳам бериш – бу барча давлатларнинг вазифаси ва бу соҳадаги саъй-ҳаракатлар самарадорлигини таъминлаш учун фуқаролик жамияти, ноҳукумат ташкилотлар ва жамоалар негизида фаолият юритаётган ташкилотлар каби оммавий сектор доирасидан ташқарида алоҳида шахслар ва гуруҳлар кўмаги ва иштирокида бир-бири билан ҳамкорлик қилишлари лозимлигини ҳисобга олиб, ҳамда оммавий ишлар ва оммавий мол-мулкни тегишли даражада бошқариш, шунингдек адолат, масъулият ва қонун олдидаги тенглик, шунингдек, коррупцияни рад этадиган маданиятни шакллантиришга кўмаклашиш тамойилларини инобатга олиб, жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов Комиссиясининг ҳамда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича Бошқармасининг ишига юқори баҳо бериб, ушбу соҳада иш олиб бораётган бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар, шу жумладан Африка иттифоқи, Европа иттифоқи, Араб давлатлари лигаси, Америка давлатлари ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти ҳамда Божхона ҳамкорлиги бўйича Кенгаш (шунингдек Жаҳон божхона ташкилоти деб юритилади) томонидан олиб борилаётган ишларни далил сифатида келтириб, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича кўп томонлама ҳужжатларни, ва хусусан, Америка давлатлари ташкилоти томонидан 1996 йил 29 март куни қабул қилинган Коррупцияга қарши курашиш бўйича Америкааро конвенцияси4, Европа иттифоқи Кенгаши томонидан 1997 йил 26 майда қабул қилинган Европа ҳамжамиятининг мансабдор шахсларига ёки Европа иттифоқига аъзо давлатларнинг мансабдор шахсларига дахл қилган коррупцияга қарши курашиш бўйича Конвенцияси5, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти томонидан 1997 йил 21 ноябрда қабул қилинган Халқаро тижорат амалиётларида хорижий мансабдор шахсларга пора беришга қарши курашиш бўйича Конвенцияси6, Европа Кенгаши вазирлар Қўмитаси томонидан 1999 йил 27 январда қабул қилинган Коррупция учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги Конвенцияси7, Европа Кенгаши вазирлар Қўмитаси томонидан 1999 йил 4 ноябрда қабул қилинган коррупция учун фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлиги тўғрисидаги Конвенцияси8 ва Африка иттифоқига аъзо давлат ва ҳукуматлар раҳбарлари томонидан 2003 йил 12 июлда қабул қилинган Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга доир Африка иттифоқи Конвенциясини миннатдорчилик билан инобатга олиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши Конвенцияси9 2003 йил 29 сентябрдан бошлаб кучга кирганлигини маъқуллаган ҳолда, қуйидагилар юзасидан келишиб олдилар: Download 402 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling