Бирлашган миллатлар ташкилотининг


Download 125.3 Kb.
bet19/24
Sana21.04.2023
Hajmi125.3 Kb.
#1375939
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
БМТ Коррупцияга қарши конвенцияси

53-модда. Мол-мулкнинг бевосита қайтарилиши учун чоралар

Ҳар бир иштирокчи давлат, ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ тарзда:


а) бошқа иштирокчи давлатга мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган ҳатти-ҳаракатлар натижасида сотиб олинган мол-мулкка нисбатан ҳуқуқий унвон ёки эгалик қилиш ҳуқуқини талаб қилиш юзасидан фуқаролик даъволарини ўзининг судларига тақдим этишига рухсат бериш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради;
b) ўзларининг судларига мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган ҳатти-ҳаракатларни содир этган шахсларга бундай жиноят содир этилиши оқибатида бошқа иштирокчи давлатга етказилган зарарни ўрнини тўлдириш ёки қоплаш тўғрисида фармойиш беришига рухсат берилиши учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради;
с) мусодара қилиш тўғрисидаги қарорларни чиқаришда мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган ҳатти-ҳаракатлар натижасида сотиб олинган мол-мулкнинг қонуний эгаси сифатида бошқа иштирокчи давлат томонидан қўйиладиган талабларни ўзларининг судлари ёки ваколатли органлари тан олинишига йўл қўйиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради.


54-модда. Мусодара қилиш масалалари бўйича халқаро ҳамкорлик қилиш орқали мол-мулкни муомаладан чиқариш
1. Ҳар бир иштирокчи давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган ҳатти-ҳаракатлар натижасида сотиб олинган ёки бу каби жиноятларни содир этилишида фойдаланилган мол-мулкка таълуқли ўзаро ҳуқуқий ёрдамни мазкур Конвенциянинг 55-моддасига асосан тақдим этиш мақсадида, ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ тарзда:
а) бошқа иштирокчи давлат судлари томонидан мусодара қилиш тўғрисида чиқарилган қарорларни ўзининг ваколатли органлари ижро этишига рухсат берилиши учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради;
b) ўзининг ваколатли органларига, уларнинг юрисдикцияси доирасида, пул маблағларини легаллаштириш билан боғлиқ жиноятлар ёки унинг юрисдикциясига таълуқли бўлиши мумкин бўлган бошқа жиноятлар юзасидан суд қарорини чиқаришда ёхуд ички қонунчилигида рухсат этилган бошқа тартиботлардан фойдаланишда келиб чиқиши хорижий бўлган бундай мол-мулк мусодара қилиниши тўғрисида қарор чиқаришларига рухсат бериш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради; ва
с) вафот этганлиги, яширилганлиги ёки йўқлиги сабабли жиноятчи жавобгарликка тортилишининг имкони бўлмаган ёхуд бошқа мувофиқ ҳолатларда кўрилаётган жиноий ишлар доирасида қарор чиқармасдан туриб бундай мол-мулкнинг мусодара қилинишига имконият яратиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни қабул қилиш бўйича масалани кўриб чиқади.
2. Ҳар бир иштирокчи давлат мазкур Конвенциянинг 55-моддаси, 2-бандига асосан юборилган мурожаат бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдамни тақдим этиш мақсадида, ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ тарзда:
а) ўзининг ваколатли органларига сўров юбораётган иштирокчи давлатнинг суди ёки ваколатли органлари томонидан мол-мулкни муомаладан чиқариб ишга солмай тўхтатиб туриш ёки банд солиш тўғрисида чиқарилган ва сўралаётган иштирокчи давлатга бу каби чоралар кўрилиши учун етарли асослар мавжуд ва, якуний натижада, ушбу мол-мулкка нисбатан мазкур модданинг 1 (а)-банди мақсадлари учун мусодара қилиш тўғрисида қарор чиқарилади деб ҳисоблашга имкон берувчи оқилона асослар баён этилган қарорга асосан мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб туришига ёки банд солишига рухсат бериш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради;
b) ўзининг ваколатли органларига сўралаётган иштирокчи давлатга бу каби чоралар кўрилиши учун етарли асослар мавжуд ва, якуний натижада, ушбу мол-мулкка нисбатан мазкур модданинг 1 (а)-банди мақсадлари учун мусодара қилиш тўғрисида қарор чиқарилади деб ҳисоблашга имкон берувчи мантиқий асослар баён этилган мурожаатга асосан мол-мулкни муомаладан чиқариб туриб ишга солмай тўхтатиб туришга ёки банд солишга рухсат бериш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради; ва
с) ўзининг ваколатли органларига мусодара қилиш мақсадларида мол-мулкни сақлаб қолишига, масалан, бу каби мол-мулкни сотиб олиниши муносабати билан хорижда чиқарилган ҳибсга олиш тўғрисидаги қарор ёки жиноий иш қўзғатилишига асосланган ҳолда, рухсат бериши учун қўшимча чораларни қабул қилиш масаласини кўриб чиқади.



Download 125.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling