Бирлашган миллатлар ташкилотининг
VII боб. Амалга ошириш механизмлари
Download 125.3 Kb.
|
БМТ Коррупцияга қарши конвенцияси
VII боб. Амалга ошириш механизмлари
63-модда. Конвенцияда иштирок этадиган Давлатлар конференцияси 1. Мазкур Конвенцияда белгиланган мақсадларга етишиш учун иштирокчи давлатлар имкониятларини ва улар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, мазкур Конвенцияни амалга оширишга ёрдам бериш ва уни амалга оширилишини кузатиш мақсадида Конвенцияда иштирок этадиган Давлатларнинг Конференцияси таъсис этилади. 2. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби иштирокчи давлатлар Конференциясини мазкур Конвенция кучга кирган кундан кейин бир йилдан кечиктирмай чақиради. Кеинчалик, иштирокчи давлатлар Конференцияси томонидан қабул қилинган тартиботларга мувофиқ, Конференциянинг навбатдаги кенгашлари ўтказилади. 3. Иштирокчи давлатлар Конференцияси мазкур моддада кўрсатилган фаолият турлари амалга оширилишини тартибга солувчи тартибот ва қоидаларни, жумладан кузатувчиларга рухсат берилиши ва уларнинг иштироки ҳамда ушбу фаолият турларини амалга оширишда сарфланган харажатларни тўлаш билан боғлиқ қоидаларни қабул қилади. 4. Иштирокчи давлатлар Конференцияси мазкур модданинг 1-бандида баён этилган мақсадларга эришиш учун фаолият турлари, тартиботлар ва ишлаш методларини келишитиради, шу жумладан: а) иштирокчи давлатлар фаолиятига мазкур Конвенциянинг 60- ва 62-моддалари ва II–V бобларига асосан кўмаклашиш, шу жумладан ихтиёрий бадаллар сафарбарлигини рағбатлантириш йўли билан ҳам; b) иштирокчи давлатлар ўртасида коррупциянинг шакллари ва бу соҳадаги тенденциялар тўғрисидаги, шунингдек коррупциянинг олдини олиш, унга қарши кураш олиб бориш, жиноят йўли билан орттирилган даромадларни қайтариш тўғрисидаги маълумотлар алмашинувига кўмаклашиш, шу жумладан, мазкур моддада қайд этилган маълумотларни чоп этиш; с) тегишли халқаро ва минтақавий ташкилотлар ва механизмлар, шунингдек нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш; d) коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши кураш олиб бориш мақсадида бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар томонидан тайёрланган тегишли маълумотлардан, бундай ҳолатлар такрорланишининг олдини олиш учун тегишли тарзда фойдаланиш; е) иштирокчи давлатлар томонидан мазкур Конвенциянинг амалга оширилиши тўғрисидаги масалани даврий равишда кўриб чиқиш; f) мазкур Конвенцияни такомиллаштириш ва амалга оширилишига таълуқли бўлган тавсияларни бериш; g) мазкур Конвенциянинг амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган техник ёрдамга эҳтиёжларни ҳисобга олиш ва шу муносабат билан мазкур Конвенция зарур деб топган ҳар қандай ҳаракатларга нисбатан тавсияларни бериш; 5. Мазкур модданинг 4-банди мақсадлари учун иштирокчи давлатлар Конференцияси мазкур Конвенция амалга оширилишида иштирокчи давлатлар томонидан кўрилган чоралар ва бунда улар дуч келган қийинчиликлар тўғрисида уларга тақдим этилган маълумотлар асосида ва кузатув олиб боришнинг иштирокчи давлатлар Конференцияси томонидан ташкил қилиниши мумкин бўлган қўшимча механизмлар орқали зарур бўлган маълумотларни олади. 6. Ҳар бир иштирокчи давлат иштирокчи давлатлар Конференциясига ўзининг дастурлари, режалари ва амалиёти, шунингдек мазкур Конвенцияни амалга оширишга қаратилган қонунчий ва маъмурий чоралари ҳақида иштирокчи давлатлар Конференцияси талаб қилган кўринишда маълумот тақдим этади. Иштирокчи давлатлар Конференцияси бу каби маълумотларни, ва шу жумладан, бошқалари билан бир қаторда, иштирокчи давлатлар ва ваколатли халқаро ташкилотлардан олинган маълумотларни олишнинг энг самарали йўллари ва мувофиқ резолюциялар асосида қабул қилиш тўғрисидаги масалани ўрганиб чиқади. Шунингдек, иштирокчи давлатлар Конференциясининг резолюцияси билан тасдиқланган тартиботларга асосан тегишли тарзда аккредитация қилинган нодавлат ташкилотлардан олинган материаллар ҳам кўриб чиқилиши мумкин. 7. Иштирокчи давлатлар Конференцияси, мазкур модданинг 4-6 бандларига асосан, агар буни лозим деб топса, Конвенцияни самарали амалга оширишга кўмаклашиш учун бирор бир мувофиқ механизм ёки орган таъсис этади. 64-модда. Котибият 1. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби иштирокчи давлатлар Конференциясини зарур бўлган секретариат хизмати билан таъминлайди. 2. Котибият: а) иштирокчи давлатлар Конференциясига мазкур Конвенциянинг 63-моддасида сўз юритилган фаолиятни амалга оширишда ёрдам беради, шунингдек иштирокчи давлатлар Конференциясининг сессияларини ташкил қилади ва уларни зарур бўлган хизмат кўрсатиш билан таъминлайди. b) иштирокчи давлатларнинг мурожаатига асосан, мазкур Конвенциянинг 63-моддаси 5- ва 6-бандаларида кўзда тутилганидек, иштирокчи давлатлар Конференциясига уларнинг маълумотларини тақдим этишда ёрдам беради. с) бошқа тегишли халқаро ва минтақавий ташкилотларининг секретариатлари билан зарур бўлган ўзаро мувофиқлаштиришни таъминлайди. Download 125.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling