Бирлашган миллатлар ташкилотининг
VIII боб. Якуний қоидалар
Download 125.3 Kb.
|
БМТ Коррупцияга қарши конвенцияси
VIII боб.
Якуний қоидалар 65-модда. Конвенциянинг амалга оширилиши 1. Ҳар бир иштирокчи давлат, қонунчилигининг энг муҳим тамойилларига мувофиқ, мазкур Конвенцияга асосан ўзининг мажбуриятларини амалга оширилишини таъминлаш учун зарур бўлган чораларни, жумладан қонуний ва маъмурий чораларни кўради. 2. Ҳар бир иштирокчи давлат коррупцияни олдини олиш ва унга қарши кураш олиб бориш учун мазкур Конвенцияда кўзда тутилган чораларга қараганда янада қатъий ва қаттиқ бўлган чораларни кўриши мумкин. 66-модда. Низоларни ҳал қилиш 1. Иштирокчи давлатлар мазкур Конвенциянинг талқин қилиниши ва қўлланилиши бўйича юзага келадиган низоларни музокаралар йўли билан ҳал қилишга интиладилар. 2. Икки ёки ундан ортиқ иштирокчи давлатлар ўртасида мазкур Конвенциянинг талқин қилиниши ёки қўлланилиши бўйича юзага келган ва мантиқий бир муддат ичида мувофиқлаштирила олмаган ҳар қандай низо, ушбу иштирокчи давлатлардан бирининг мурожаатига асосан арбитраж муҳокамасига топширилади. Агар арбитраж тўғрисидаги мурожаат қилинганидан кейин олти ой давомида иштирокчи давлатлар уни ташкил қилиш масалаи юзасидан келиша олмасалар, ушбу иштирокчи давлат Суд Статутига мувофиқ ариза билан мурожаат қилиб низони Халқаро Судга топшириши мумкин. 3. Ҳар бир иштирокчи давлат мазкур Конвенцияни имзолашда, ратификация қилишда, қабул қилиш ёки тасдиқлашда ёҳуд унга қўшилишда мазкур модданинг 2-бандидаги ҳолатлар билан боғламанганлиги ҳақида эълон қилиши мумкин. Бошқа иштирокчи давлатлар шундай қўшимча шарт қўйган иштирокчи давлатга нисбатан мазкур модданинг 2-бандидаги ҳолатлар билан чекланмайди. 4. Мазкур модданинг 3-бандига мувофиқ қўшимча шарт қўйган иштирокчи исталган вақтда ушбу қўшимча шартни Давлат Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига билдиришнома юбориш йўли билан бекор қилиши мумкин. 67-модда. Имзолаш, ратификация, қабул қилиш, тасдиқлаш ва қўшилиш 1. Мазкур Конвенция барча давлатлар имзолаши учун 2003 йилнинг 9 декабридан 11 декабригача Мексиканинг Мерида шаҳрида, сўнгра Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги марказий муассасаларида 2005 йилнинг 9 декабригача очиқ. 2. Мазкур Конвенция, шунингдек, иқтисодий интеграциянинг минтақавий ташкилотлари томонидан, ушбу ташкилотга аъзо давлатларнинг камида биттаси мазкур Конвенцияни мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ имзолаган бўлиши шарти билан, имзоланиши учун очиқ. 3. Мазкур Конвенция ратификация қилиниши, қабул қилиниши ёки тасдиқланиши лозим. Қабул қилиниши ёки тасдиқланиши ҳақидаги ратификацион ёрлиқлар ёхуд ҳужжатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига сақлаш учун топширилади. Иқтисодий интеграциянинг минтақавий ташкилоти ўзининг рактификацион ёрлиғини ёки қабул қилганлиги ёхуд тасдиқлаганлиги ҳақидаги ҳужжатини, агар ташкилотга аъзо давлатларнинг камида биттаси худди шундай йўл тутган бўлса, сақлашга топшириши мумкин. Бундай рактификацион ёрлиқ ёки қабул қилганлиги ёхуд тасдиқлаганлиги ҳақидаги ҳужжатда ташкилот мазкур Конвенция мувофиқлаштирувчи масалалар бўйича ўзининг ваколат доиралари ҳақида эълон қилади. 4. Мазкур Конвенция қўшилиш учун ҳар қандай давлат ёки аъзо давлатларининг ҳеч бўлмаганда биттаси мазкур Конвенциянинг иштирокчиси ҳисобланган ҳар қандай иқтисодий интеграциянинг минтақавий ташкилоти учун очиқ. Қўшилиши ҳақидаги ҳужжатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига сақлаш учун топширилади. Иқтисодий интеграциянинг минтақавий ташкилоти қўшилганида мазкур Конвенция мувофиқлаштирувчи масалалар бўйича ўзининг ваколат доиралари ҳақида эълон қилади. Бундай ташкилот, шунингдек, ўз ваколатлари доирасининг ҳар қандай мувофиқ ўзгариши ҳақида депозитарийга хабар беради. 68-модда. Кучга кириши 1. Мазкур Конвенция ўттизинчи ратификацион ёрлиқ ёки қабул қилганлиги, тасдиқлаганлиги ёхуд қўшилганлиги ҳақидаги ҳужжатлар топширилганидан кейин 90 кун кучга киради. Мазкур банднинг мақсади учун иқтисодий интеграциянинг минтақавий ташкилоти томонидан сақлашга топширилган бирор биршундай ёрлиқ ёки ҳужжат, ушбу ташкилотнинг аъзолари томонидан сақлашга топширилган ёрлиқ ёки ҳужжатларга қўшимча қилинган деб кўрилмайди. 2. Мазкур Конвенцияни ратификация қиладиган, қабул қиладиган ёки тасдиқлайдиган ёҳуд унга қўшиладиган ҳар бир давлат ёки иқтисодий интеграциянинг минтақавий ташкилоти учун мазкур Конвенция ўттизинчи ратификацион ёрлиқ ёки бу каби ҳаракат тўғрисидаги ҳужжат сақлашга топширилганидан кейин, бундай давлат ёки ташкилот томонидан мувофиқ ёрлиқ ёки ҳужжат топширилган санадан кейинги ўттизинчи кунда ёхуд мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ Конвенциянинг кучга кириши санасида, кечроқ кучга киришига боғлиқ равишда кучга киради. Download 125.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling