Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana08.01.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1084489
  1   2   3   4
Bog'liq
1-5



 МУҚАДДИМА 
1-дарс 
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. 
Оламларнинг Робби бўлган Аллоҳ таолога чексиз ва Ўзига лойиқ ҳолда ҳамду 
сано, мақтов, У Зотнинг энг сўнгги элчиси, охирги пайғамбари Расулуллоҳ 
Муҳаммад алайҳиссаломга дуруду салавот, Ҳабибининг аҳли байту 
асҳобларига саломлар бўлсин! 
Илоҳий китоб, энг мукаммал дастур бўлмиш Қуръонга муҳаббат боғлаган, 
ушбу Каломнинг ҳар бир ҳарфини худди ваҳий қилинганидаги сингари 
қироат билан ўқийман деган буюк ва хайрли ниятни қалбига туккан азиз 
мухлисларимиз! Аввало Сизга ушбу машаққатли, аммо савобларга, хайру 
ҳасанотларга тўла ибодатдан иборат йўлда Яратгандан сабр ҳамда 
муваффақият тилаймиз. Энг меҳрибон Зот бўлган Ҳақ таоло Ўзи зеҳнингизга 
қувват, илмингизга барокат эҳсон қилсин! 
Арабча Қуръон сўзининг тилимиздаги маъноси қироатдир. Қироатда эса араб 
ҳарфларидан иборат Қуръон оятларини тўғри талаффуз билан ўқиш 
муҳимдир. 
Айтайлик, қайсидир бир тилни ўрганмоқчимиз. Бунинг учун нима қиламиз? 
Энг аввало ўша тилнинг ҳар битта ҳарфини диққат билан ўрганиб, 
талаффузини тўғрилашга ҳаракат қиламиз. Кейин эса ўша тилнинг грамматик 
қоидаларини ёд оламиз, ўзлаштирамиз. Худди шунингдек, Қуръони Каримни 
ўрганиш учун араб тилининг ҳар бир ҳарфини, талаффуз қоидаларини 
ўрганишимиз керак бўлади. Чунки Қуръон ўқишда ҳарфларнинг ўз ўрнидан 
тўғри талаффуз қилиниши ўта муҳимдир. 
Энди, Қуръони Карим ўзи қандай китоб? У бизга нимани ўргатади, деган 
ҳақли савол туғилади. Қуръон инсониятга қандай яшаш, нималарга эътибор 


беришни, қандай амалларни бажариб, қайси ишлардан қайтишни ўргатувчи 
илоҳий дастурдир.
Барчамиз биламизки, бу дунё бизга имтиҳон учун берилган. Демак, 
имтиҳондан кейин ё жазо ёки мукофот муқаррар. Аллоҳ таоло Ўзи яратган 
энг мукаммал махлуқоти бўлмиш одамзотга қандай яшаши, нималарга амал 
қилиши лозимлигини ўргатувчи Китобни нозил қилди. Ушбу Китобни 
бандаларига ўргатишда эса муаллим, элчи қилиб Росулуллоҳ соллаллоҳу 
алайҳи ва салламни танлади. Пайғамбаримизга Қуръон оятларини Жаброил 
алайҳиссалом қироат билан етказган. Росулуллоҳ алайҳиссалом эса худди 
шундай қироат билан саҳобаларга (розияллоҳу анҳум), етказганлар.
Сиз аҳамият қаратишингиз муҳим бўлган яна бир нозик жиҳат шуки, Қуръон 
тиловати ибодат бўлган мўъжизавий Китобдир! Яъни, араб тилини 
тушунмаган киши ҳам Қуръонни тиловат қилганида ибодат савобини 
қозонади. Баъзилар Қуръон ўқиш учун аввал араб тилини мукаммал 
ўрганишим керак. Бўлмаса унинг маъносини тушунмайман, деган ўйда 
Қуръон ўқишни, ҳарфларини ўрганишни кечиктиради, ортга суради. Бу эса 
унинг ибодат савобидан маҳрум қолишига сабаб бўлади. 
Инсон бу дунёда қилган ишлари, амалларига кўра у дунё – абадий бўлган 
охират диёрида жаннатга ёки дўзахга лойиқ кўрилади. Бизларни дўзахдан 
қутқариб, жаннат эшикларига элтувчи йўлга эса ушбу илоҳий Калом бўлган 
Қуръон оятлари элтади. Шундай экан, келинг азизлар, ҳар бир ҳарфига ўнта 
савоб ваъда қилинган Қуръондек илоҳий, мўъжизавий китобни қироат билан 
ўқишни ўрганамиз.
Аллоҳ таоло Ўзининг Каломига бўлган муҳаббатимизни орттирсин, илм 
эгаллаш йўлидаги жидду жаҳдимизда қоим қилсин, сизу бизга ҳам илм 
эшикларини, ҳам жаннат эшикларини очсин! Омин. 


Тажвид нима?
2-Дарс
Азиз мухлислар, Сиз билан бугунги дарсимизда тажвид ҳақида 
суҳбатлашамиз.
Тажвид арабча “жаввада” сўзидан олинган бўлиб, ўзбекчада “яхшилаш”, 
“чиройли қилиш”, “безаш”, “мустаҳкамлаш” деган маъноларни англатади.
Аллоҳ таоло Қуръонни ўз пайғамбарига Жаброил алайҳиссалом воситасида 
жуда гўзал, чиройли қироатда туширган. У Зот қандай туширган бўлса, 
шундай ўқилишини хуш кўради. Қуръонни тажвид асосида ўқиш, Аллоҳ 
суйган амал саналади.
Тажвид илмини мукаммал ўрганиш фарзи кифоядир. Бу – бир жамоадан 
маълум бир кишилар ўрганса, етарли, dеганидир. Жамоадагиларнинг 
ҳаммаси мукаммал ўрганса, янада яхши. Агар бир жамоадан бирорта ҳам 
тажвидни мукаммал билувчи топилмаса, унда жамоа аъзолари бирдек 
гуноҳкор бўлади.
Қуръон ўқишда тажвидга амал қилишга келсак, бу – ҳар бир мусулмонга 
фарзи ъайндир. Яъни ҳар бир киши мукаммал тажвид устози даражасига 
етмаса ҳам, Каломи шарифни тўғри ўқий оладиган даражада тажвидни 
ўрганиб, унга амал қилиш шарт, деганидир. Бунга Қуръон, суннат (ҳадис) ва 
ижмодан далиллар бор.
Қуръондан далил ”Музаммил” сурасининг 4-ояти бўлиб, унда Аллоҳ таоло:
“Ва Қуръонни тартил билан (дона-дона қилиб) тиловат қил,” дейди.


Ҳадисдан далил қилиб, Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг ривоятини 
келтирамиз. Унга кўра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, 
Аллоҳ, бу Қуръонни нозил бўлганидек ўқилишини хуш кўради", деганлар.
Ушбу ҳадисни Ибн Ҳузайма ўз “Саҳиҳ”ларида келтирган.
Чунингдек, уламолар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
даврларидан то ҳозиргача Қуръонни тажвидга амал қилиб ўқиш фарзлигига 
ижмо қилиб келишган (уламоларнинг баъзи масалалардаги ҳамфикр ҳамда 
иттифоқ бўлишларига ижмо дейилади). Юқоридаги далиллар тажвидга 
амал қилишлик ҳар бир муслим ва муслимага фарзи ъайн эканига далолат 
қилади.
"Саҳиҳи Бухорий"да Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган 
ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат 
қилганлар: "Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, 
ўргатганларингиздир" (Имом Бухорий ривояти).
СубҳанАллоҳ!
Бу қандай Китоб, қандай Илмки, ўқиганинг – ибодат, ўргатганинг – мукофотга 
айланса!
Келинг, суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга яхши уммат 
бўлиш учун биргаликда Қуръонни тажвид билан ўқишни ўрганамиз, сўнг 
яхшилаб ўргатишга ҳаракат қиламиз.
Энди тажвидга кенгроқ таъриф берадиган бўлсак:
Тажвид – Қуръони Каримдаги ҳарфларни ўз махражидан аниқ чиқариб, 
уларнинг барча сифатларини бериб, тажвид қоидаларига амал қилган ҳолда 
қироат қилиш илмидир.


Аллоҳ таоло бизга “Қуръони Каримни тартил билан ўқи”, деб буюрди.
Тартил билан ўқиш учун тажвидни яхшилаб ўрганиш керак бўлади.
Тажвидни билиб олдик, энди тартил нима, деган савол туғилади:
Тартил – ҳар уч ҳолат – секин (таҳқиқ), ўртача (тадвир), тез (ҳадр) ўқишнинг 
қай бирида бўлмасин, ажвидга уйғун ҳолда (мувофиқ) дона-дона ва 
тушунарли қилиб ўқиш, демакдир. Яъни энг тез ўқилганда ҳам ҳарфлар 
бир-бирига киришиб кетмаслиги, ҳар бир ҳарф ўз махражидан аниқ 
эшитилиши, барча сифатлари берилиши, тажвид қоидаларига амал 
қилиниши лозим бўлади. “Тартил” атамаси ҳақида тўхталадиган бўлсак,
баъзи олимлар “тартил” қироат тезлиги, баъзилари эса “тартил” ва “тажвид” 
сўзлари бир-бирига синоним деганлар. Луғат китобимиздан эса, “тартил” 
бу- услуб, “тажвид” эса илмдир, деган маънони топдик. Валлоҳу аълам.
Тажвидни 3 қисмга бўлиб ўрганамиз:
1. Ҳарфларнинг махражи.
2. Ҳарфларнинг сифати.
3. Тажвид қоидалари.
Азизларим, Ҳақ таоло умматнинг энг яхшиларидан бўлишни барчамизга 
насиб этсин! Амин!



Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling