Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana08.01.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1084489
1   2   3   4
Bog'liq
1-5

Махраж ва сифат 
4-Дарс 
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Азизларим, янги дарсимизда Қуръоний ҳарфларнинг махраж ва сифатлари 
ҳақида гаплашамиз. “Махрож” ( 
ٌ جَرْخَم 
) сўзи арабча “хорожа” (
ٌَجَرَخ
чиқди) феълидан олинган бўлиб, “чиқиш жойи” деганидир. Тажвидда эса 
махраж – ҳарфларнинг пайдо бўлиш ёки талаффуз қилиш ўрнини билдиради.
Ҳар бир ҳарфни ўз махражидан талаффуз қилишимиз лозим. Аслида ҳар бир 
ҳарф ўзининг хос (мустақил) махражига эга бўлган, лекин айрим 
ҳарфларнинг махражи бир-бирига жуда яқин эканидан уламолар бир 
нечтасини битта махражга киргизган. Имом Ибнул Жазарий 29 та ҳарфни 17 
махражга жамлаган. Баъзи махражларда 3 та ҳарф жойлашган бўлиб, уларни 
бир-биридан сифати билан ажратамиз. Махражлар 2 турга бўлинади:
Муҳаққоқ махраж – ҳақиқий махраж. Бунда ҳарфнинг махражи аниқ 
бир жой бўлади. Ҳарф чиқаётганда товуш нутқ аъзоларининг биронтасига 
суяниб-тегиб чиқади. 28 ундош ҳарфнинг барчаси муҳаққоқ махраждан 
чиқади. Ҳарфнинг махражини аниқлаш учун ҳарфни сукунли ёки ташдидли 
қилиб, олдига ҳаракатли ҳамзани олиб келамиз. Ичимиздан чиқиб келаётган 
товуш қаерда тўхтаса, шу жой ўша ҳарфнинг ҳақиқий (муҳаққоқ) 
махражидир. Масалан
: ٌْبَأ ٌْكَأ ٌ
ْسَأ 
Муқоддар махраж – тақдирий махраж. Бунда ҳарф махражи аниқ бир 
жой бўлмай, товуш пайчаларидан то лабларгача бўлган кенг жойни 


эгаллайди. Муқоддар махраждан 3 та мад ҳарфлари (алифул маддия, ваавул 
маддия, яаул маддия) чиқади. Биз муқоддар ва муҳаққоқ махражларни 
билиб олдик, энди ҳарфни қуйидагича таърифлаш мумкин:
Ҳарф – бу муҳаққоқ ва муқоддар махражга таянадиган товушдир.  
Сифат нима, дейдиган бўлсак, сифат – ҳарфнинг махражда пайдо 
бўлиш кайфиятини билдиради. Сифатга қуйидагича таъриф бериш мумкин:

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling