Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana08.01.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1084489
1   2   3   4
Bog'liq
1-5

Товуш ва ҳарф 
3-Дарс 
Қуръонни хатосиз ҳолда чиройли тажвид билан ўқишга аҳд қилган азиз 
мухлислар! Бугун сиз билан араб алифбосидаги товуш ҳамда ҳарфларни 
ўрганамиз.
Аввало товуш қандай ҳосил бўлишини билиб оламиз.
Товуш ҳаво қатламининг тебраниши натижасида ҳосил бўлади.
Бизнинг қулоғимиз бир сонияда 20 тадан 20 мингтагача тебраниш туфайли 
вужудга келадиган товушларни эшита олади. Нутқимизда ўпкадан чиқаётган 
ҳаво ҳалқумда жойлашган товуш пайчаларидан ўтаётганида товушни вужудга 
келтиради ва булар 2 турга бўлинади:
1. Унли товушлар – ҳеч қандай тўсиққа учрамай чиқадиган товуш. Араб 
тилида унли товушлар 6та, яъни 3 та қисқа унли (фатҳа, замма, касра) ҳамда 
3 та мад ҳарфларидир (чўзиқ унлилар).
2. Ундош товушлар – нутқ аъзоларининг бирига урилиши ёки яқинлашуви 
натижасида ҳосил бўлади. Араб тилида 28 та ундош товуш бўлиб, улар 
ҳарфлар билан ифодаланади.
“Ун” бу – товуш ёки овоз деганидир.
Ҳарф оғиз бўшлиғи ёки ҳалқумда аниқ бир жойга таянадиган 
товушдир (ундош ҳарфлар учун). Ҳарфнинг яна бир таърифини кейинги 
дарсимизда ўрганамиз. Ҳарфларнинг қатъий тартибда жойлашган 
йиғиндиси алифбо ёки алфавит дейилади. Араб тилида 28 та ундош 
товушлар ҳарфлар билан ифодаланган. 3 та қисқа унли товушлари эса 


белгилар билан ифода қилиниб, ундош ҳарфларнинг усти ёки остига 
қўйилади. Улар ҳаракатлар деб аталади. Ҳаракатлар деб аталишига сабаб, 
фатҳада оғиз очилади, замма (домма) да лаблар чўччаяди, касрада ияк 
пастга ҳаракат қилади.
28 ундош ҳарфнинг ҳар бири 4 хил ҳолатда ўқилади:
1. Фатҳали - 
ب 
2. Заммали -
ب 
3. Касрали -
ب 
4. Сукунли бўлганда -
ب 
Араб тилида 29 та ҳарф бўлиб, 28 та ундош ҳарф 4 хил ҳолатда ўқилар 
экан, 29- ҳарф алиф бўлиб, у ёлғиз келганида ўқилмайди, чунки у мустақил 
ундош ҳарфи эмас, шунинг учун ҳаракатлар билан келмайди. Алиф сукунли* 
бўлиб, олдинги ҳарф фатҳали бўлсагина ўқилади. Яъни, алиф фатҳали 
ундошдан кейин келганда, қисқа унли бўлган фатҳани 2 ҳаракат миқдорга 
чўзади ва бу чўзиқ унли деб аталади. Алиф шу ҳолатдагина ўқилади:
( баа )
ب
+
ا
=
ب
ا
=
ا ب
Алифнинг яна бир вазифаси, ҳамзага курси бўлиб келади.
Бунда алиф ўқилмайди, фақат ҳамзанинг устидаги ҳаракати ўқилади:
أ


Араб алифбосидаги 29 ҳарф - ҳижоия ҳарфлари дейилади Қуйидаги 
линкда ҳижоия ҳарфларининг ўқилиши бор, биринчи алиф, охирида иккита 
“я” ҳарфи, ундан аввал эса ҳамза жойлашган:
 
https://www.youtube.com/watch?v=qGRA7nuK_uM&list=PLt3hq8-
hM12LXvFHLpIbeKY_kQalu
 


Араб алифбосидаги 29 ҳижоия ҳарфларини доктор Айман Рушди Сувайд
қуйидаги тартибда, яъни биринчи алиф – ҳамза, охиридан аввал эса алиф 
маддия ҳарфини жойлаштирган:
Дарсимизга хулоса қиладиган бўлсак: ундош товуш ҳарф, қисқа 
унли товушлар эса белгилар билан ифода қилинади. Чўзиқ унлилар ҳаракат 
ва ҳарфнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Товуш - бизга эшитиладиган овоз, 
ҳарф товушнинг ёзувдаги шаклидир.
*Еслатма: Сукунли алиф деб айтилади, аммо Қуръон китобимизда алиф устида сукун белгиси
ёзиб қўйилмайди. Агар алиф устида ҳамза келмаса, унда сукунли алиф бўлади.



Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling