Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм


Сифат – ҳарфларнинг ўзига хос хусусияти, характери бўлиб, товушнинг


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/4
Sana08.01.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1084489
1   2   3   4
Bog'liq
1-5

Сифат – ҳарфларнинг ўзига хос хусусияти, характери бўлиб, товушнинг 
талаффуз меъёри ва махражда пайдо бўлиш усулини билдиради.  
Сифатнинг ҳам 2 тури бор:
Лозим сифат – ҳарф билан бирга махражда пайдо бўлади ва доимо 
ҳарфда сақланиб қолади.
Ориз сифат – тажвид қоидалари келгандагина пайдо бўлади ва ҳарфда 
доимо сақланиб қолмайди.
Қуръонни тўғри ўқишни истаган ҳар бир илм толиби ҳарфларнинг махражи,
сифатлари ва тажвид қоидаларини пухта ўрганиши лозим бўлади.
28 та ундош ҳарфнинг махражи бирор нутқ аъзосига суяниб чиқади. Демак,
ҳарф махражини ўрганиш учун нутқ аъзоларини яхши билишимиз керак 
экан. Араб ҳарфлари талаффузида нутқ аъзоларидан ўпка ва кекирдакнинг 
ҳам ўз ўрни бор, лекин талаффузда бевосита иштирок этмагани учун фаол 
бўлмаган нутқ аъзолари ҳисобланади. Биз диққатимизни фаол нутқ 
аъзоларига қаратамиз. Улар қуйидагилар: 
* товуш пайчалари
* тил 


* ҳиқилдоқ тоғайи
* танглай 
* лаклук (тилча) 
* тишлар 
* бурун бўшлиғи
* икки лаб.
 
Бугунги дарсимизни мана шу эрда якунлаймиз. Азиз илм толиблари, ин шаа 
Аллоҳ кейинги дарсимиз орқали учрашгунча, деб хайрлашаман.


Ҳалқум нутқ аъзолари 
5-Дарс 
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Азиз 
мухлислар! Бугунги дарсимизда ҳалқумда жойлашган нутқ 
аъзолари ҳақида суҳбатлашамиз. Ҳалқум 3 қисмдан иборат:
1. Ҳалқум туби. 2. Ҳалқум ўртаси. 3. Ҳалқум юқориси.
Араб ҳарфлари ўқилишини билмайдиган опа-сингиллар,
тепадаги атамаларни қуйидагича ўқийсиз: Ҳалқум туби - ақсол 
ҳалқ, ҳалқум ўртаси - васатул ҳалқ, ҳалқум юқориси - аднал ҳалқ.
Ҳалқум тубида товуш пайчалари жойлашган.
Товуш пайчасининг видео кўриниши:
https://www.youtube.com/watch?v=DD_oJ8G3Bhs 


Ўпкадан қайтаётган ҳавони тебратиш орқали нутқ товушини ҳосил 
қиладиган аъзо товуш пайчалари деб аталади. Аллоҳ таоло уни 
инсон ҳалқумига жойлаштириб қўйган. Товуш пайчасининг икки 
пардаси бўлиб, худди дарвоза каби очилиб-ёпилиб туради. Товуш 
пайчалари бир муддат беркилган вақтида ҳаво товуш пайчаларига 
урилади. Натижада товуш пайчаларининг тебранишидан жарангли 
товушлар ҳосил бўлади. Товуш пайчалари очиқ бўлганида эса 
жарангсиз товушлар ҳосил бўлади.
Товуш пайчалари “алавтаарус совтияҳ” деб ўқилади.


Ҳалқум ўртасида ҳиқилдоқ тоғайи жойлашган.
Ҳиқилдоқ тоғайи “лисаанул мизмаар” деб ўқилади.
Ҳиқилдоқ тоғайи вазифаси:
1. Нафас олиш йўлига овқат ўтиб кетмаслик учун, овқат ютаётганда 
нафас олиш йўлини то овқат ўтиб кетгунча тўсиб туради.
2. ع ва ح ҳарфларининг талаффузида ҳалқум бўшлиғига сурилиб,
товушни сиқади. Яъни тўсиқ вазифасини бажаради.
Овқат ютишда нафас йўлини ҳиқилдоқ тоғайи шундай ёпади: 
https://www.youtube.com/watch?v=pNcV6yAfq-g

Document Outline

  • 385096cdb6c8c5ebaead907d6a6ecd6ccb381a94246a299d1efaa1b5bca0082f.pdf
  • 0c0e6e87138f306e49d0428730a43d94047f85f05e8d189dd2f07d39a7d94f8b.pdf
  • ac0771b0b11ab7c86209b7666fc1127e3793b7ff6ef132824a163ea5edb195bc.pdf
  • fdb8487895e38be08e8064e83f58bcf2e15912f3d3be0c221022ff975f7c4a4b.pdf
  • 331921fc8cb90516596e00bd2766f83762ab0257f515003bc2adfce668b7a950.pdf

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling