ЎТКИР ЗАҲАРЛАНИШЛАР. Ис газидан заҳарланиш. - Кўпинча ёнғинлар, портлашлар, иситиш тизими (газ) асбобларининг носозлигидан келиб чиқади.
- Патогенезида қоннинг кислород ташувчилик ҳусусияти издан чиқиши асосий омилдир.
- Клиникасида карбоксигемоглобин ҳосил бўлиши ва ис газининг тўқималардаги оксидланиш жараёнининг бевосита тормозловчи ҳусусияти (цитохромоксидаза блокадаси) сабабли гипоксия синдроми етакчилик қилади.
Заҳарланишнинг 1-босқичи. - Продромал белгилар. Бошланғич симптомлар: бош айланиши, бошда босим ва оғирлик хисси, чакка томирлари пульсацияси, кўнгил айниши, қайт қилиш, уйқучанлик, ҳаракат координациясининг бузилиши, юрак уриб кетиши, ҳансираш. Физик зўриқиш ҳушдан кетишга олиб келади. Тезда тузалиши мумкин. Карбоксигемоглобин концентрацияси 20-30%.
Заҳарланишнинг 2-босқичи. - Мотор бузилишлар босқичи. Умумий ҳолсизлик, ҳансираш, ҳушдан кетиш белгилари кўпайиб боради. Асаб тизими томонидан галлюцинациялар, клоник ва тоник талвасалар, иҳтиёрсиз бўшаниш ва бошқа ўзгаришлар гипоксия оқибатида келиб чиқади. Баъзан коматоз холат кузатилиши мумкин. Нафас олиш нотўғри типда, баъзан Чейн-Стоксча, аритмия, коллапс бўлади. Карбоксигемоглобин 40-60%. Ис газидан заҳарланишнинг яққол белгиси – жағ, тўш, соннинг медиал юзасида пушти доғлар хосил бўлишидир. Веноз қон қизил рангда.
Заҳарланишнинг 3-босқичи. - Кома. Юрак ишлаб турган холатида нафас тўхташи. Заҳарланишнинг кўп учровчи ва ҳавфли асоратлари: пневмониялар, бош мия шиши, миоренал синдром ривожланиши, мияга қон қуйилиши.
- Қондаги карбоксигемоглобин концентрацияси – 60%дан ортиқ.
Заҳарланишнинг оғирлик даражалари. - Енгил – хотиранинг чалкашлиги, баъзан қисқа муддатга ҳушдан кетиш.
- Ўрта – ҳушдан кетиш узоқроқ муддат давом этади.
- Оғир – ҳушдан кетиш узоқ муддат ва нафаснинг издан чиқиши.
Даволаш. - Жароҳатланганни заҳарланиш объектидан зудлик билан олиб кетиш, тоза ҳаво оқими келишини таъминлаш. Кўрсатмаларга биноан – сунъий нафас, оксигенотерапия.
- Антидот – кислород. Гипербарик оксигенация (босим 2-3 атм.).
- Ис газини зарасизлантириш ва организмдан чиқариш учун - тикланган темир перорал берилади. Оғир ҳолларда в/и.
- ДВСнинг олдини олиш мақсадида – гепарин.
- Нейропсихик асоратларда – глутамат кислота
- ГКС (гидрокортизон) в/и томчилаб, 500 мг/сут.дан кам эмас
- В ва Е витаминлар гурухи.
Do'stlaringiz bilan baham: |