- Этил спирти. Таъсир механизми - этиленгликолни метаболизмини тормозлаб, унинг заҳрини камайтириш ва оксидловчи фермент системага таъсир қилади.
- Енгил даражада – 30% - 100 мл ичишга, кейин кун мобайнида ҳар 2 соатда 50 мл 4-5 маҳал.
- Оғир ҳолатларда в/и – 0,75 г/кг вазнга қараб этил спирти аста-секин ва 0,5 г/кг ҳар 4 соатда 72 соат ичида 5% эритма кўринишида.
Метил спиртидан заҳарланиш. - Метил спирти ракета ёқилғиси сифатида изопропил спирти билан бирга ишлатилади.
- Метил спиртидан заҳарланиш 2 фазада кечади –некроз ва иккиламчи кома.
- Некротик эффект метанол молекуласининг МАСга таъсиридан келиб чиқади.
- Иккиламчи кома – метил спирти метаболизми маҳсулоти (формальдегид ва чумоли кислотаси) таъсиридандир.
- Метил спирти ўпка, сийдик, МИЙ шиллиқ қавати орқали ажратилади. Яхши диализланади.
- 40 дан 250 мл гача қабул қилинса ўлимга олиб келиши мумкин.
Заҳарланишнинг клиник даврлари. - Мастлик даври (30-90 мин).
- Нисбий соғлик даври (бир неча соатдан 2 – 4 кунгача). Метил спиртининг парчаланиш махсулотлари тўпланиб боради, бу оқибатга таъсир қилмайди.
- Симптомлар юзага чиққан давр. Кўнгил айниши, қайт қилиш, кўришнинг бузилиши: кўз олдида нарсалар учади, кўриш пасаяди ва б. кўр бўлиш даражасигача (тўр пардада формальдегид тўпланиши оқибати).
Енгил заҳарланиш. - Тез чарчаш, бош оғриши, кўнгил айниши. Симптоматикаси жуда кам.
Ўрта даражада заҳарланиш. Оғир даражада заҳарланиш. - Токсик энцефалопатия белгилари қўшилади, токсик гепатит белгилари ва токсик нефропатия белгилари ўсиб бориб ЎБЕ ривожланади. Циркулятор коллапс цианоз билан ва ўткир юрак-томир етишмовчилиги тахминан 25% беморларда кузатилади.
Даволаш. - Заҳарни ювиш мақсадида – 4% бикарбонат натрий эритмаси билан ошқозон ювилади.
- Эрта гемодиализ.
- Ацидознинг интенсив давоси – в/и бикарбонат натрий юбориш.
- Қорин диализи.
- Антидот – этил спирти. Дозировкаси этиленгликолдан заҳарланишдаги каби.
Do'stlaringiz bilan baham: |