Битум ва қатрон таснифи, структураси, хоссалари, маркалари. Нефть битумлари турлари. Битум таркибларини модификациялаш усулида яхшилаш
Download 259.6 Kb.
|
bitum
2.1 Битумлар таркиби ва тузилиши
Битумнинг элементар таркиби қуйидагича: углерод 70-80%, водород 10-15%, олтингугурт 2-9%, кислород 1-5%, азот 0-2%. Битум таркибида бу элементлар углеводород радикаллари ва уларни олтингугурт, кислород ва азотли бирикмалари кўринишида бўлади. Битум таркиби асфалтенлардан (қаттиқ жинслар), смолалар ва мойлардан иборат бўлиб, битумнинг барча хосса ва хусусиятларини белгилайди. Асфалтенлар юқори молекулали углеводородлар ва уларнинг ҳосилаларидан иборат бўлган, молекуляр массаси 1000-5000, зичлиги 1 г/см3 юқори моддалардир. Асфалтенлар таркибида карбенлар ва мойларда ва органик эритувчиларда эримайдиган карбоидлар бўлади. Битумнинг қаттиқ қисмини углеводородлар-парафинлар ҳам ташкил этиши мумкин. Смолалар молекуляр массаси 500-1000, зичлиги 1 г/см3 атрофида бўлган тўқ жигар рангли аморф моддалардир. Мойлар молекуляр массаси 100-500, зичлиги 1 г/см3-гача бўлган углеводородлардан иборат моддалардир. Битум таркиби жихатидан коллоид система бўлиб, асфалтенлар, смолалар ва мойларда дисперсия ҳолатида бўлади. Битум таркибида асфалтенлар (18-20 мкм) ядролар ҳосил қилади, атрофида эса смолалар ва мойлардан қобиқлар жойлашган. Битум таркибида асфалтенлар кўп қисмни ташкил этса, унинг қаттиқлиги, юмшаш ҳарорати ва мўртлиги юқори бўлади. Битум таркибида мойлар ва смолалар кўп қисмни ташкил қилса, аксинча битум юмшоқ ва тез эрувчан бўлади. Мойлар ва смолаларнинг молекуляр массаси паст бўлса, битумнинг пластиклиги юқори бўлади. Битум таркибида парафин миқдорининг 5% ортиши паст ҳароратларда мўртлигини кўпайтиради. Битумдан қурилиш материаллари олишда қуйидаги усуллар билан ишлов берилади: 140-170°С қиздирилиб смолалар юмшатилади ва мойларда яхши эриши таъминланади; битумлар яшил нефт мойи, лакойл, техник керосин ва бошқа органик эритувчиларда эритилади ва совуқ ҳолдаги маҳсулотлар тайёрлаш имконияти яратилади; битум махсус эмулгаторлар воситасида битум эмулсиялари ва пасталарига айлантирилади ва композицион материаллар тайёрлашда ишлатилади. Download 259.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling