Қатроннинг хоссалари. Тошкўмир қатроннинг зичлиги ўртача 1,25 г/см3. Қовушоқлиги таркибида мойлар ва смолалар кўпайиши ҳисобига камаяди. Қатронлар юмшаш ҳарорати қийин юмшайдиган битумларга нисбатан кам бўлади.
Қатронларнинг атмосфера муҳитига чидамлилиги нефт битумларига нисбатан паст бўлади. Қатронлар таркибида кўп миқдорда тўйинмаган углеводородларнинг бўлиши сув, кислород ва қуёш ёруғлигининг ултрабинафша нурлари таъсирида вақт давомида эскиради. Улар таркибидан мойларнинг буғланиши, фенол бирикмаларини сувда қисман ювилиши қатронлар эскиришини тезлаштиради. Эскириш натижасида қатрон мўрт ва гидрофоблик хусусияти пасайган бўлади.
Қатронларнинг биологик муҳитларга бардошлилиги битумли боғловчи моддаларга нисбатан юқори бўлади. Қатронлар таркибида фенол (карбол кислоталар) бўлиши уларга бактерицидлик хусусиятини беради. Қатрон асосида олинган пек заҳарловчи модда бўлгани учун ишлатишда хавфсизлик техникаси махсус қоидаларига риоя қилиш зарур.
Назорат саволлари
1.Табиий ва нефт битумлари тўғрисида айтиб беринг.
2. Асфалтбетон ва асфалт қоришмалари нима?
3. Битум асосидаги ўрама материаллар ҳақида гапириб беринг.
4. Рубероид ва тол ҳақида маълумот беринг.
5. Асоссиз ўрама материаллар тўғрисида айтиб беринг.
6. Битум ва қатрон мастикалари ҳақида гапириб беринг.
7. Битум ва қатрон эмулсиялари ва пасталари тўғрисида айтиб беринг.
Мавзу бўйича билимларни чуқурлаштириш учун
адабиётлар рўйхати
Қўшимча адабиётлар
1. Жаббаров У.Р. Долговечность гидроизоляционных материалов плоских крыш в условиях жаркого климата. Т. Изд.: “Фан”, 1992 г., 134 стр.
Do'stlaringiz bilan baham: |