Битум ва қатрон таснифи, структураси, хоссалари, маркалари. Нефть битумлари турлари. Битум таркибларини модификациялаш усулида яхшилаш


Download 259.6 Kb.
bet3/5
Sana15.02.2023
Hajmi259.6 Kb.
#1200541
1   2   3   4   5
Bog'liq
bitum

2.2 Битумларнинг хоссалари
Физик хоссалар. Битумларнинг қурилишбоп хоссаларига гидрофоблиги, атмосфера ва коррозия муҳитларига чидамлилиги, юқори деформативлиги ва бошқалар киради. Битумларни ҳарорат таъсирида эриб суюқланиши ва органик эритувчиларда эрувчанлиги улар асосида гидроизоляция ишларини олиб боришни ва композицион материаллар тайёрлаш технологиясини осонлаштиради.
Битумлар зичлиги таркибига қараб 0,8-1,3 г/см3 оралиғида бўлади. Битумлар иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 0,5-0,6 Вт/(м·°С); иссиқлик сиғими 1,8-1,97 кДж/кг·°С; муҳит ҳарорати 25°С бўлганда ҳажмий иссиқдан кенгайиш коэффициенти 5·10-4-8·10-4°С-1 оралиғида бўлади. Битум 160°С ҳароратда 5с давомида қиздирилганда массаси 1%-гача камайиши унинг ҳароратга бардошлигини белгилайди.
Битумнинг ўз-ўзидан чақнаш ҳарорати 230-240°С. Битум таркибида масса бўйича 0,2-0,3% сувда эрувчан моддалар бўлиб, битум асосида олинган материалларнинг сувга чидамлилигини белгилайди.
Битум электр изоляцияси хусусиятига эгадир.
Физик-кимёвий хоссалар. Битумнинг сирт таранглиги 20-25°С ҳароратда 25-35 эрг/см2. Битум таркибида сирт-актив поляр компонентлар миқдори унинг минерал кукунлар, майда ва йирик тўлдиргичлар билан ёпишишини белгилайди. Битум оҳактош, доломит кукунлари билан мустаҳкам хемосорбцион боғлар ҳосил қилади. Бунда Са2+ ва Mg2+ катионлари юқори даражада адсорбцион актив марказлар вазифасини ўтайди. Атмосфера муҳитида битум асосидаги материаллар вақт ўтиши билан қуёш нури ва кислород таъсирида эскиради ва хоссалари ўзгаради. Бунда битум таркибида мойлар ва смолалар миқдори камаяди, натижада битумнинг мўртлиги ортади.
Битумнинг реологик хоссалари таркибига ва тузилишига боғлиқ бўлади. Уларнинг қаттиқ ёки юмшоқ бўлиши асфалтенлар, смолалар ва мойларнинг миқдорига боғлиқдир.
Кимёвий хоссалар. Битум асосидаги материаллар 45%-гача концентрацияли ишқорларга, фосфор кислоталарига (85%-гача), сулфат кислоталарига (50%-гача), хлорид кислотасига (25%-гача) ва уксус кислотасига (10%-гача) чидамли бўлади.
Азот оксидлари кўп бўлган муҳитларда битумли материаллар чидамсиз бўлади. Битумли материалларнинг агрессив муҳитларга чидамлилиги улар асосида темирбетон, металл, ёғоч ва бошқа турдаги конструкцияларни гидроизоляция қилишда мухим ахамиятга эгадир.

Download 259.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling