Юқоридагиларни тўғри деб имзо чекувчилар
Туман бўлинмаси в.в.б раиси О.Шабиров
Вилояти бўлим бошқарув
мутахассиси Ш.Исломов
Д А Л О Л А Т Н О М А
07.06.2023 Фарғона тумани
Бизлар ким далолатнома тузиб имзо чекувчи “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Фарғона тумани бўлинмаси в.в.б раиси О.Шабиров, Вилоят бўлим бошқаруви мутахасси Ш.Исломов Фарғона тумани “Кончилар” МФЙ, Мурувват кўчаси 7/5-уйда яшовчи фукаро Хомидова Одинахоннинг 28.04.2023 йил кунги 41676-xq/23-сонли Фарғона вилоят халқ қабулхонаси орқали “фарзандини даволатиш учун бир марталик моддий ёрдам” сўраб қилган мурожаатини ўрганиш давомида қуйидагилар аниқланди.
Ўрганиш давомида фуқаро Хомидова Одинахон юқорида кўрсатилган манзилда оила аъзолари билан бирга яшашлиги, 1 нафар вояга етмаган фарзандлари борлиги, Хомидова Одинахоннинг фарзанди даволаниши учун моддий ёрдам ажратилишини сўраб мурожаат қилганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрель кунги 213-Ф сонли фармойиши билан тасдиқланган “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси тўғрисидаги Низомнинг 3-боб, 7-хат бошига асосан жамғарма маблағларини тасарруф этиш Халқ депутатлари маҳалий кенгашлари томонидан амалга оширилади. Низомнинг 3-боб, 8-хат бошига асосан туман ва шаҳарларда ҳар бир сектор раҳбари тегишли маҳаллалар билан биргаликда маҳаллалардаги ҳар бир оиланинг, фуқароларнинг моддий ахволини ўрганган ҳолда, ҳафталик ёрдам кўрсатиладиган эхтиёжманд оилалар рўйхати ва уларга берилиши керак бўладиган маблағлар, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар ҳажмини шакллантиради ва йиғилган маълумотларни Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига киритади деб белгилаб қўйилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб фуқаро О.Хомидовага керакли хужжатларни тайёрлаб худудидаги сектор рахбари номига ёзма равишда мурожаат қилиши кераклиги тушунтирилган. Лекин фуқаро шу кунга қадар ёзма ариза билан сектор рахбари номига мурожаат этмаганлиги сабабли фуқаро О.Хомидованинг мурожаатини ижобий хал қилиш имкони йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |