Юқоридагиларни тўғри деб имзо чекувчилар
Туман бўлинмаси в.в.б раиси О.Шабиров
Вилояти бўлим бошқарув
мутахассиси Ш.Исломов
Д А Л О Л А Т Н О М А
30.05.2023 Фарғона тумани
Бизлар ким далолатнома тузиб имзо чекувчи “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Фарғона тумани бўлинмаси в.в.б раиси О.Шабиров, Вилоят бўлим бошқаруви мутахассислари С.Ниёзов, Ш.Исломовлар Фарғона тумани “Шохимардонобод” МФЙ, Ахил кўчаси 34-уйда яшовчи фукаро Адхамова Мадинахоннинг 15.05.2023 йил кунги 46899-xq/23-сонли Фарғона вилоят халқ қабулхонаси орқали “фарзандини даволатиш учун бир марталик моддий ёрдам” сўраб қилган мурожаатини ўрганиш давомида қуйидагилар аниқланди.
Ўрганиш давомида фуқаро Адхамова Мадинахон юқорида кўрсатилган манзилда оила аъзолари билан бирга яшашлиги, Адхамова Мадинахоннинг фарзандининг даволаниши учун моддий ёрдам ажратилишини сўраб мурожаат қилганлиги аниқланди.
Фуқаро М.Адхамовага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрель кунги 213-Ф сонли фармойиши билан тасдиқланган “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси тўғрисидаги Низомнинг 3-боб, 8-хат бошига асосан туман ва шаҳарларда ҳар бир сектор раҳбари тегишли маҳаллалар билан биргаликда маҳаллалардаги ҳар бир оиланинг, фуқароларнинг моддий ахволини ўрганган ҳолда, ҳафталик ёрдам кўрсатиладиган эхтиёжманд оилалар рўйхати ва уларга берилиши керак бўладиган маблағлар, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар ҳажмини шакллантиради ва йиғилган маълумотларни Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига киритади деб белгилаб қўйилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб фуқаро М.Адхамовага керакли хужжатларни тайёрлаб худудидаги сектор рахбари номига ёзма равишда мурожаат қилиши кераклиги тушунтирилди.
Юқоридагиларни тўғри деб имзо чекувчилар
Туман бўлинмаси в.в.б раиси О.Шабиров
Вилояти бўлим бошқарув
мутахассислари С.Ниёзов
Do'stlaringiz bilan baham: |