Юқоридагиларни тўғри деб имзо чекувчилар
Туман бўлинмаси в.в.б раиси О.Шабиров
Вилояти бўлим бошқарув
мутахассислари С.Ниёзов
Вилояти бўлим бошқарув
мутахассислари Ш.Исломов
Д А Л О Л А Т Н О М А
20.05.2023 Фарғона тумани
Бизлар ким далолатнома тузиб имзо чекувчи “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Фарғона тумани бўлинмаси в.в.б раиси О.Шабиров, Вилоят бўлим бошқаруви мутахассислари С.Ниёзов, Ш.Исломовлар Фарғона тумани “Кончилар” МФЙ, Мурувват кўчаси 1/7-уйда яшовчи фукаро Холматова Дилдора Мухиддин қизининг 02.05.2023 йил кунги 48629/22-сонли Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ишонч телефони орқали “бир марталик моддий ёрдам берилишида амалий” ёрдам сўраб қилган мурожаатларини ўрганиш давомида қуйидагилар аниқланди.
Ўрганиш давомида фуқаро Д.Холматова юқорида кўрсатилган манзилда оила аъзолари билан бирга яшашлиги, моддий ёрдамга мухтожлигингиз, бир марталик моддий ёрдам ажратилишини сўраганлигингиз аниқланди.
Фуқаро Д.Холматовага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрель кунги 213-Ф сонли фармойиши билан тасдиқланган “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси тўғрисидаги Низомнинг 3-боб, 8-хат бошига асосан туман ва шаҳарларда ҳар бир сектор раҳбари тегишли маҳаллалар билан биргаликда маҳаллалардаги ҳар бир оиланинг, фуқароларнинг моддий ахволини ўрганган ҳолда, ҳафталик ёрдам кўрсатиладиган эхтиёжманд оилалар рўйхати ва уларга берилиши керак бўладиган маблағлар, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар ҳажмини шакллантиради ва йиғилган маълумотларни Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига киритади деб белгилаб қўйилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб фуқаро Д.Холматовага керакли хужжатларни тайёрлаб худудидаги сектор рахбари номига ёзма равишда мурожаат қилиши кераклиги тушунтирилди.
Юқоридагиларни тўғри деб имзо чекувчилар
Туман бўлинмаси в.в.б раиси О.Шабиров
Do'stlaringiz bilan baham: |