Бизнес режа лойиханининг умумий қиймати 270 000 000 СЎМ


Бозор холатини мунтазам равишда


Download 279 Kb.
bet3/6
Sana30.10.2023
Hajmi279 Kb.
#1733955
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
лимонария

Бозор холатини мунтазам равишда ўрганиб туриш;

  • Хамкорларнинг иқтисодий холатидан хабардор бўлиб туриш;

  • Реклама фаолиятини ривожлантириш ва бошқа холатларни назоратдан четда қолдирмаслик мухим ахамият касб этади.

    Корхона лимон махсулотарини сотишни хисоб китоб килганида шу нарса аникландики, 6 дона урта катталикдаги лимон 1 кг ни ташкил этади.


    Юкорида айтиб утилганидек Корхона лойиха буйича жами 450 туп лимон кучатини экишни режалаштирган булиб, кучатлар 3- йилдан нишона беришини хисобга оладиган булсак, 3- йилда хар бир дарахтдан уртача 4-6 дона лимон мевасини олиш мумкин.
    Демак хар бир лимон кучатидан урта микдорда 5 донадан мева олинса, жами 450 туп кучатдан 3- йилда фермер хужалига жами 2 250 дона ёки 375 кг лимон мева сини олишга эришилади.
    Яъни :
    5 дона лимон Х 450 туп кучат = 2 250 дона лимон
    2 250 дона лимон / 6 дона лимон = 375 кг лимон

    Демак, Корхона 3- йилда жами ўрта хисобда 375 кг лимон мевасини етиштириб, 1 кг лимонни 30000 сумдан сотганида 11 250 000 сумлик лимон махсулотини сотишга эришади.


    375 кг лимон Х 30000 сум = 11 250 000 сум
    Демак Корхона 3- йилда жами 375 кг лимон етиштириб, жами 11 250 000 сумлик махсулот сотишга эришса, 4- йилда хар бир лимон кучати уртача 15-20 донадан мева беради. Бунга кура Корхона 4- йилда жами уртача хар бир дарахтдан 18 донадан лимон мевасини олса жами 450 туп кучатдан 8 100 дона ёки 1 350 кг мева олишга эришади. Нархларнинг йилига камида 15-20%га ошишини хам инобатга оладиган булсак хар бир кг лимон меваси 35000 сумдан сотилганда Корхона 4-йилда жами 47 250 000 сумлик махсулот сотишга эришади. Бу эса 3-йилга нисбатан 4 баравар ортик махсулот сотишга эришиш мумкинлигидан далолат беради. 4- йилдан бошлаб урта хисобда йилига олдинги йилга нисбатан 10% га куп махсулот сотилади ва даромад хам мос равишда 10 % га ошади.
    Юкорида Корхонанинг лимон махсулотидан олинадиган тушуми курсатиб утилган булса, куйида лойиханинг колган йуналиши яъни лимон кучатларини етиштириш буйича килинадиган сарф харажатлар ва тушумлар курсатиб утилади.
    Юкорида айтиб утилганидек, фермер лойиха ажратилган ернинг 0,05 сотих майдонига лимон кучатларини экишни режалаштирган.
    Барчага маълумки, бугунги кунда мавсумдан олдин ахолига кичик уй шароитида яратилган иссикхоналар учун кучат етказиб бериш кенг ривожланиб бормокда.
    Урганилган бозор холатлари шуни курсатмокдаки, шахар худудида жойлашган дехкон бозорларига лимон кучатларини туманларда фаолият олиб бораётган фермер хужаликлари ва иссикхона фаолияти билан шугулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан етказиб берилмокда.
    Уз узидан маълумки, махсулот таннархи ошгани сайин унинг хам нархи ортиб боради. Корхона колган ракобатдошларга Караганда йул харажатларининг камлиги хисобига устунликка эришиш мумкин.
    Килинган хисоб китобларга караганда, агар ерни уз вактида парваришланса, керакли микдорда минерал угитлар билан таъминланса, йилига 5000 туп эрта боскичда тайёр булган лимон кучати етиштириш мумкин.
    Одатда ушбу лимон кучатларини исиикхоналарга йилнинг исталган вактида экиш мумкин. Бунга кура бир йилда бир 0,05га ердан жами 50000 туп гача лимон кучатларини етиштириб сотиш мумкин.
    Агар 1 туп кучатни уртача 10000 судан сотилса йилига кушимча яна 50 000 000 (эллик миллион) сум даромад олиш мумкин.
    Демак бир йилда жами 50 000 000 сумлик лимон кучати махсулот сотишга эришилади.
    Корхона кейинги йилларда хам урта хисобда лимон кучати савдосидан 50 000 000 сумдан даромад олиши мумкин.
    Демак Корхона туртинчи йилдан бошлаб лимон ва унинг кучати савдосидан умумий хисобда махсулотларидан (лимон ва унинг кучати) 100-150 млн сум атрофида даромад олиши мумкин.


    2-иловадаги жадвалда Корхона томонидан етиштириладиган махсулот турларини йиллик тушуми кўрсатиб ўтилади.

    Умумий фаолиятни ташкил этиш хамда уни бевосита амалга ошириш жараёнида юқоридаги боскичларнинг қай даражада сифатли ва тўғри равишда амалга оширилиб борилиши бевосита фаолият натижаларига ўз таъсирини кўрсатади. Шу сабабдан ушбу босқичларнинг амалга оширилиши Корхона рахбарининг бевосита ўзи томонидан бошқарилиб, доимий равишда назорат қилиб борилади.





    Download 279 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling