Бизнес ташкил қилишнинг 10 асоси “бизнес ташкил қилишнинг 10 асоси”


Download 328 Kb.
bet11/21
Sana25.01.2023
Hajmi328 Kb.
#1122153
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
10 АСОС

6 – АСОС: ПРЕЗЕНТАЦИЯ

Презентацияни фақат каталоги бор кишилар ўтказиши мумкин. Акс холда ҳеч қандай фойдаси бўлмайди. Етарсиз маълумот таклиф қилинган кишига зарар келтириши мумкин.


Презентация вақтида қуйидаги қоидаларга риоя қилиш керак:
ПРЕЗЕНТАЦИЯ ЖОЙИ:

  1. Презентация жойи тоза ва тартибли бўлиши керак. Ташқаридан ҳар хил овозлар, мусиқа ва шовқин эшитилмаслиги учун эшикни ёпинг. Инсонларнинг у ёқ – бу ёққа юришлари тўхтатилиши керак, чунки презентациядаги кишиларнинг фикрлари бўлинмаслиги керак.

  2. Жой ҳарорати ортиқча иссиқ ёки совуқ бўлмаслиги керак. Бегона хидлар ҳам хаёлни бузади.

  3. Сухбат қатнашувчилари албатта расмий кийимда бўлишлари керак (кўйлак, шим, галстук). Спорт кийими, пижама ва жиддий бўлмаган кийимларни кийманг.

  4. Энг яхшиси - ишга таклиф қилган кишининг уйида презентацияни ўтказиш, чунки уй эгаси меҳмонлардан кўра кўпрок устунликларга эга. Бировнинг уйида ҳеч ким рухсатсиз мажлисни тарк этмайди, телефонда гапирмайди ва умуман сухбатга ҳалақит берувчи ва кераксиз ишларни қилмайди. Уйингизда презентация ўтказиш билан ишнинг катта ҳаражатларга мухтож эмаслигини ва 1 - 2 соатлик сухбат учун жойи бўлган ҳар инсоннинг бемалол бу бизнес билан шуғулланишини кўрсатасиз.


Саволлар:

  1. Нега презентация таклиф қилинаётган шахснинг яшаш жойида ўтказилмаслиги керак?

  2. Нега презентация жуда шинам ва қимматбахо офисларда ўтказилмаслиги керак?

Презентация ўтказишнинг бошқа нозик томонларини лидерингиздан сўранг.

ПРЕЗЕНТАЦИЯ ВАҚТИ:



  1. Презентация олдиндан келишилган аниқ вақтда ўтказилиши керак. Презентациянинг қанча давом этиши ҳам, олдиндан белгиланиши керак. Агар таклиф қилинган киши 20 дақиқа кечикса учрашув бекор қилинади ва презентация ўтказилмайди.

ВАҚТНИ ҚАДРЛАШ - БИЗНЕСИМИЗНИНГ АСОСИЙ ДАСТУРЛАРИДАН.

  1. Презентация шундай бир вақтда ўтказилиши керак-ки, таклиф қилинган дўстларимизнинг ундан бир соат олдин ва бир соат кейин мухим ишлари бўлмаслиги керак. Акс ҳолда у кишининг ҳаёли ўша бошқа ишда бўлади.

ПРЕЗЕНТАЦИЯГА ТАКЛИФ ҚИЛИНГАНЛАР СОНИ:
Энг тўғриси - бир киши учун презентация ўтказиш, чунки презентатор бутун диққатини бир кишига қаратади ва унинг ҳамма саволларига тўлиқ жавоб бериш учун вақт топади.
Бир кишидан кўп қатнашчиси бўлган презентациянинг манфий тарафлари:

  1. Манфий фикрлашга мойил (отрицательный) бир киши қолган қатнашчиларнинг ҳам фикрини бузади ва уларнинг бизнесга кириш эҳтимоли камаяди.

  2. Презентаторнинг диққати ва кучи бир неча кишига сарфланади ва унинг гапларининг таъсири камаяди.

  3. Агар презентация бирор бир сабаб билан ўтказилмаса, бирданига бир неча кишини йўқотишингиз мумкин.

  4. Қатнашувчилар ўзаро рақобатлашиб келгуси презентацияларда яна кўпроқ якинларини олиб келишлари мумкин. Инсонларнинг кўплигининг презентацияга манфий таъсири бор.

  5. Кўп кишилик суҳбатларга қўшилганлар “Тармоқли маркетингда ишлаш учун нотиқ (оратор) бўлишим керак” - деб ўйлаши мумкин. Бу фикр унда шубҳа ва қўрқув уйғотади. Агар бу кишининг бир ўзига презентация ўтказилса, қуйидагича фикрлайди:

- Мен ҳам бу презентатордек вақти келиб каталог ёрдамида бир кишига презентация ўтказа оламан.



Download 328 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling