ТЕМИРНИ ҚИЗИҒИДА БОСИШ, УНГА ШАКЛ БЕРИШ КЕРАК.
Агар сизда бирор савол туғилган бўлса, ёки тушунмаган жойларингиз бўлса, мендан сўранг. Келинг, компания билан танишиш учун интернет сайтига кирайлик. Биргаликда тўлиқ маълумотни олайлик.
Сизнинг кузатувингиз бўлмаса, дўстларингиздан ҳеч қайсиси бу бизнесга кирмайди. Муваффақиятли таклиф ва презентациядан кейин тўғри кузатув шарт.
Презентациядан ўтган ҳар бир инсон бизнесга киргунича унинг ёнида бўлишингиз лозим. Уни ҳар кун кузатинг, ҳатто бир кунда бир неча маротаба ҳам кузатинг.
Сиз уни сизнинг группангизга кириши учун кузатмаяпсиз. Бундан на сиз ва на у даромад олади. Кузатувингиздан мақсад: сиз у билан бирга ишлаб, бирга муваффақиятга эришишга тайёр эканингизни кўрсатишингиз керак. У киши сиздаги ишончни кўриши керак.
Муваффақиятли кузатув сирлари:
Биламан, хали гурухингизда бирорта ҳам одамингиз йўқ ва бирор сўм даромадингиз ҳам келмаган. Эҳтимол, сиз дўстларингиз билан учрашишдан қўрқарсиз, чунки хали сиз миллионер бўлганингизча йўқ, ҳеч ким сизга ишонмайди.
Сизнинг қўрқоқ эмаслигингизга ишонаман, лекин компаниянинг режасини (бизнес-планини) эсдан чиқаргансиз, деб ўйлайман. Сиз яқинда компанияга киргансиз ва ўзингизнинг чап ва ўнг томонингизга иккита одам олишингиз керак. Сиз ривожланишингиз ва пул ишлашингиз керак. Ишингизни мураккаблаштирманг, осонроқ қилинг. Соддаликда фойда бор:
ОДАМЛАР СИЗНИНГ КИМ БЎЛГАНИНГИЗГА ЁКИ ҲОЗИР КИМЛИГИНГИЗГА ҚАРАМАЙДИ. УЛАР СИЗНИНГ КИМ БЎЛМОҚЧИ ЭКАНИНГИЗНИ (КЕЛАЖАКДА КИМ БЎЛИШИНГИЗНИ) КЎРИШНИ ХОХЛАШАДИ. КЎЗИНГИЗДАГИ ИШОНЧ ВА ҚУВОНЧ УЛАРГА ҲАМ ИЛХОМ БЕРАДИ.
Агар одамларингизни тўғри кузатмокчи бўлсангиз, қуйидаги муваффақиятли кузатув сирларини ўқинг.
БИРИНЧИ СИР: Ўзингизга ва ишингизга ишончингиз бўлсин.
Ишонч - онгнинг бир ҳолатидир, кайфиятдир. Ишончни мунтазам равишда ўрганиш ва ўзимизни ишонтириш йўли билан қўлга кирита оламиз. Агар бир фикрни доимо ўйлаб юрсангиз, қисқа муддат ичида бу фикрнинг ҳақиқат эканлигига ишона бошлайсиз. Ижобий сезгиларингизни онгингизда ривожлантиришингиз керак. Салбий сезгиларингиздан холи бўлишингиз керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |