Бизнес ташкил қилишнинг 10 асоси “бизнес ташкил қилишнинг 10 асоси”
Муваффақиятли презентация учун қайси шартлар керак?
Download 328 Kb.
|
10 АСОС
- Bu sahifa navigatsiya:
- Савол
- А нуқта (“автомобиль” мисоли)
- В нуқта (“каталогсиз презентация”)
Муваффақиятли презентация учун қайси шартлар керак?
Ҳамма қатнашчилар уяли (мобильный) телефонларини ўчириб қўйиши керак. Презентация вақтида ейиш, ичиш ва чекиш мумкин эмас. Фақатгина сув етарли. Презентация вақтида эснаманг, ухлаб қолманг, бошқа ишларга чалғиманг. Фақатгина ишнинг “кўзини” билишга ҳаракат қилинг. Ҳар тарафга боқмасдан диққат билан эшитинг. Презентаторни диққат билан эшитинг. Сиз таклиф қилган дўстингиз бу жиддиятингизни кўриб яхши тинглайди, чарчамайди ва фикри бўлинмайди. Акс ҳолда унга шундай денг: “Бу қисм жуда мухим, ахамият беринг.” Сизнинг ишга бўлган ҳурматингиз дўстингизда ҳам ишга иштиёқ ва жиддият уйғотади. Нима бўлганда ҳам таклиф қилинганга йўналтирилган саволларга сиз жавоб берманг. Ҳамма саволларга ўзи мустақил жавоб бериши шарт. Ҳеч қачон презентаторнинг гапини бўлманг. Агар лидерингиз бирор нарсани унутиб қўйганини сезсангиз ёзиб олинг. Презентациядан кейин лидер билан бу масалани ҳал қилинг. Савол: Нега презентация вақтида лидерингиздан савол сўрамаслигингиз керак? УЧТА МУХИМ НУҚТА Презентация ўтилгандан ва саволу жавоб тугагандан кейин, таклиф қилинган кишига учта нуқтани айтиб беринг. Бу уч нуқтани унга айнан сиз айтишингиз шарт. Агар айтмасангиз презентациянинг фойдаси бўлмайди. Сиз дўстингизнинг иш ҳақида тўлиқ тушунча олганини сўраб кўринг. Бир оз суҳбатдан кейин учта нуқтани айтинг. Олдин чой ёки кофе ташкил қилинг, дўстингизни чақиринг. Телевизорни қўйинг ёки тоза ҳавога чиқинг. Умуман вазиятни ўзгартиринг. Дўстингиз дам олгандек бўлсин. Лидерингиз хайрлашиб кетгандан кейин сиз у билан ёлғиз қоласиз. Дўстингизга уч нуқтани бемалол тушунтиринг. Ушбу уч нуқтани тўлиқ ўрганинг ва ҳар доим ёдингизда бўлсин. А нуқта (“автомобиль” мисоли): Азиз дўстим, сиз буюк имкониятларга бой бизнес билан танишдингиз ва бир соат ичида жуда кўп маълумот ва янгилик олдингиз. Бу бизнес жуда кўп инсоннинг ҳаётини ўзгартирган. Мен ҳам шу бизнес билан шуғулланаман. Сизни компаниямиз билан, касбдошларим билан ва сиз учун янги бўлган бизнес билан таништириш учун чақирдим. Албатта бу ҳақда ҳали кўп гаплашишимиз керак. Сизга ишни ўргатамиз ва кўпрок маълумот бераман. Афсуски, кўплар ишни тўғри тушунмайдилар ва бориб бу бизнес ҳақида умуман маълумоти бўлмаган кишилар билан маслахат қиладилар. У кишилар сизга ҳеч қандай тўғри йўл кўрсата олмайдилар. Аксинча нотўғри гаплар билан сизни йўлдан урадилар. Сизга қўшимча маълумот керак бўлса, менга ёки касбдошларимга бемалол мурожат қилаверинг. Сиз билан бирга интернетдан тўғри маълумот қидирсак ҳам бўлади. Фараз қилайлик, автомобиль олиш ниятидасиз. Тўғри маълумот учун кимга борасиз? Автомобиль ҳақида ҳамма нарсани биладиган кишидан ёки сиз ишонган, лекин автомобилни тушунмайдиган яқинларингиздан сўрармидингиз? Бизнинг ишимизда ҳам худди шундай. Бизнесни билган, ўзи шу бизнес билан шуғулланадиган ва ишининг тўғри йўлларини биладиган кишидан сўрашингиз керак. Шунинг учун, дўстим, ёдингизда бўлсин, ҳеч қачон бу бизнесдан узоқ инсонлар билан маслаҳатлашманг. Билиб қўйинг, бугундан эътиборан атрофингиздаги барча инсондан кўпроқ маълумотга эгасиз. Сиздан кам биладиганлар сизга ҳеч бир маслаҳат бера олмайдилар, шунинг учун тўғри маслаҳатни сиздан кўп маълумотга эга кишилардан сўранг. В нуқта (“каталогсиз презентация”): Азиз дўстим, бу бизнесда қизиқ бир ҳақиқат бор: бир қатор кишилар бу ишда инирозга учраганлар. Бунинг сабаби - уларнинг ўзлари билмасликлари ва тушунчасизликларидир. Улар шошилганлар. Уларнинг фикрича, бу бизнес - чап ва ўнг тарафга одам тўплаш ишидир. Аслида бундай эмас! Бу бахтсизлар презантациядан кейин “ТАРМОҚЛИ МАРКЕТИНГ ҳақида ҳамма нарсани тушуниб етдик” деб ўйлайдилар, ишга алоқасиз яқинлари билан маслаҳатлашадилар. Бу ўзбошимчалик билан бошқаларга бизнесни тушунтиришга киришадилар. Етарсиз ва кам маълумотлар тарқатадилар. Каталоглари бўлмай туриб доиралар чизиб, рақамлар ёзиб ва қоғоз устида гап тўқиб, чап ва ўнг тарафларига одам жамлашга ҳаракат қиладилар. “Қанча кўп ва тез одам тўпласангиз, шунча тез бойиб кетасиз” деб инсонларга пуч ваъдалар берадилар. Ёлғон гапирадилар. Қадирли дўстим, улардек хато қилманг! Агар қоғоз устида тушунтириш билан иш битса эди, сизни презентацияга олиб келмас эдим. Лидерим ва касбдошларим билан сизни таништиришга ва уларнинг каталог ёрдамида ишни тўлиқ тушунтиришларига интилмас эдим. Шунинг учун шошилманг ва ўз қўлингиз билан ўз бизнесингизни синдирманг. Бу бизнес ҳақида бирор сўз ҳам айтманг. Агар айтсангиз, улар бу ишни ўйин деб ўйлашади. Агар бир савол сўраб қолишса ва сиз тўғри жавоб бера олмасангиз, уларга кулгу бўласиз. Сизга шундай дейдилар: “Бу саволларга жавобинг бўлмаса, қанақа бизнесменсан?”. Шундай қилиб нотўғри иш билан ўз яқинларингизни қочиришингиз ва уларнинг ишончидан чиқишингиз мумкин. Келинг, яхшиси шошилманг. Бизнесга киринг, БЦ эгаси бўлинг. Сиз учун тезда лидерим ёрдамида курс ташкил қиламиз. Бир китобча ва иш ҳақидаги дискларни ўтамиз. Икки тарафингиздан келадиган яқинларингизни биргаликда танлаймиз. Уларни тўғри тарзда бизнесга таклиф қиламиз. Уларни ҳам нотўғри ҳаракатлардан огоҳ қиламиз. Вақти келмай туриб ҳар тарафга маълумот учун югурмасликлари ва вақти келганида ҳамма нарсага улгуришларини тушунтирамиз. Download 328 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling