КЎП ТАКРОР ҚИЛИНГ, МЎЖИЗА ПАЙДО БЎЛГУНЧА ТАКРОРЛАНГ.
Ёдингизда бўлсин, жамоангизга дарсларни қанчалик тез ўтаб тугатсангиз ва қанчалик тез презентация қилишни ўрганиб олсангиз, шунча тез ўз кутган муваффақиятингизга ва катта натижаларга эришасиз.
Сиз жамоангизда пайдо бўладиган барча саволларга жавоб бериш учун уларга лидер сифатида йўлбошчилик қилишингиз керак. Жамоангизда ортда қолаётганларни қўллаб қувватлашингиз керак.
Жамоангиз кўпайиб, ташкилотингиз бир қанча янги ва мустақил лидерга эга бўлганида, шу лидерлар билан ҳар хафтада бир ёки яна ҳам тез-тез мажлислар ташкил қилинг. Ўзингиз ўрганган янгиликларни уларга ҳам етказиб туринг.
Уларни салбий таъсирлардан қўриқланг. Жавобсиз савол қолдирманг.
Мухим қоида: ҳамма вақт салбий хусусларни ўзингиздан тепага, ижобий ва фойдали хусусларни эса пастга юборинг!
10 – АСОС: ЎЗ КОПИЯЛАРИНГИЗНИ ТАЙЁРЛАШ (ШОГИРД ТАРБИЯЛАШ)
Бу бизнесда миллионер бўлишнинг ягона йўли - чап ва ўнг томонингиздаги дўстларингизни миллионер қилиш. Жамоангизда қанча кўп даромадли хамкорларингиз бўлса, сиз ҳам шунча кўп бойликка эга бўласиз.
Дастлаб бизнесга таклиф қилган чап ва ўнг томонингиздагиларга фойда келтиринг, сўнгра албатта сизга фойда келади. Жамоангиз аъзоларини шундай тайёрланг-ки, сиз бўлмаганингизда ҳам жамоа ривожланиш қобилиятига эга бўлсин. Уларга ўзингизга ўтилган ҳамма дарс ва китобларни, дискларни ва тренингларни ўтинг. Улар ҳам ўз навбатида сиздан олган билимларини айнан улардан кейин келадиганларга етказа олишлари керак. Ўзингизга айнан ўхшаш кишиларни ривожлантирсангиз ва жамоангизни лидерлар жамоаси холига келтирсангиз, сизнинг ташкилотингиз дунёда бир қатор мамлакатда муваффақиятли равишда ўсиб бораётган жамоа бўла олади.
КЎП ТАРМОҚЛИ ВА МУСТАХКАМ ТАШКИЛОТ ЭГАСИ БЎЛИШНИНГ СИРИ - ХУДДИ ЎЗИНГИЗДЕК КУЧЛИ ШОГИРДЛАР ТАЙЁРЛАШ.
Яъни олдин ўз лидерингиздан ишнинг сирларини ўрганишингиз ва сиз ТАРМОҚЛИ МАРКЕТИНГга хамкорларингизни ҳам шу система билан ривожлантиришингиз шарт.
Ҳар бир катта муваффакият бир неча йиллик тинимсиз меҳнатнинг натижасидир. Сизнинг бойлигингиз, омадингиз ва бахтингиз - фақат ўзингизга монанд лидерлар тарбиялашингизга ва бу қоидани жамоангизда жорий қилишингизга боғлиқ.
ТАРМОҚЛИ МАРКЕТИНГ нинг 90%-и копиялаш қоидасидан иборат! Унутманг.
Ушбу “Бизнес Ташкил Қилишнинг 10 асоси” китобчасини ўқиб ўрганган бўлсангиз, жиддий ва қатьий қарор қабул қилинг ва бориб бу ишни дўстларингиз ва қадрдонларингизга ҳам ўргатинг.
Қуйидаги хикматли гапни якуний сўз ўрнида сизга тақдим этаман:
БИР НАРСАГА ЭРИШИШГА ТАЙЁР БЎЛСАНГИЗ,
ЎША НАРСА СИЗГА ЎЗИНИ АЁН ҚИЛАДИ !
Do'stlaringiz bilan baham: |