Бизнес ташкил қилишнинг 10 асоси “бизнес ташкил қилишнинг 10 асоси”
МЕН ҲАР КУН ЎҚИР, ЎРГАНАР ВА ЯНАДА КЎПРОҚ БИЛИШ УЧУН
Download 328 Kb.
|
10 АСОС
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8 – АСОС: ХАРИД
МЕН ҲАР КУН ЎҚИР, ЎРГАНАР ВА ЯНАДА КЎПРОҚ БИЛИШ УЧУН
ЛИДЕРЛАРИМ БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШАР ЭДИМ. ҲАР БИР МАЖЛИСГА ҚАТНИШИШНИ БУРЧ ДЕБ БИЛАРДИМ. Мен кишиларга қанча кўп даромад қилсалар, ҳаётлари шунчалик яхши томонга ўзгаришини ва дунёқарашлари ўсиб боришини тушунтирар эдим. Бир қанча инсонларнинг ҳаётини яхши томонга ўзгартиришга ва уларни хам бошқаларга худди шундай таъсирларини қилишларига сабаб бўла олишимга қасамёд килдим. Ҳар хил инсонларнинг бу бизнесда ишлашлари учун ҳар хил сабаблар ва мақсадлар етаклашини яхши биламан. Кимнингдир катта бойликка эга бўлгиси келади. Кимнингдир мақсади - дунё бўйлаб саёхат қилиш. Кимдир хаёлидаги уйни умид қилиб бизнесни бошлайди. Кимнингдир биринчи мақсади - чет эл автомобили. Мен ҳар бир кишининг орзу ва фикрларига алохида ахамият бераман ва ҳар бирини ҳурмат қиламан. , Агар инсонлар менга бу бизнесда инқирозга учраган кишиларни кўрсатиб шикоят қилишса, уларга шундай дейман: Уларнинг бу бизнесни тўғри тушунаолмаганликларига, қоидаларга риоя қилмай ишлаганларига ишонаман. Дарсларнинг ҳаммасини ўзлаштирмаганлар. Уларни бизнесга таклиф қилган лидерлари етарлича мукаммал йўлбошчи бўлмаганлар. У кишилар дангаса ёки ахил бўлмаган тарқоқ гурухга тушиб қолганлар. Бизнес учун етарли вақт ажратмаганлар. Ишга жиддий ёндошмаганлар. Агар баъзи инсонлар бизнесимизда муваффақият қозонмаса, бу бизнесимизнинг ёмонлигидан далолат бермайди. Бу сўзлардан кейин уларга муваффақиятли инсонларни кўрсатаман. Бизнесга кирганларидан бошлаб тўғри ва тинимсиз ишлаганлар бир йил ичида ҳаётларини барча нуқтаи назардан тиклаб, ҳар хафталик катта даромадларга етиб олганлар. Мен ҳеч вақт менга эътироз билдириб, рад жавоби берганлардан узоқлашмаганман. Уларнинг гапларига рози ҳам бўлмаганман. Бошқалар билан кучли равишда ишлашни давом эттирганман ва бу инсонлар билан муваффақиятга эришганимда таклифимни рад этганларга буни кўрсатганман. Уларни менинг ҳаётимдаги ўзгаришлардан хабардор қилганман. Менинг омадим чопганини кўрганлар бу бизнесга ишониб, мен билан ишлашни бошлашарди. 8 – АСОС: ХАРИД Кузатув жараёнида албатта дўстингизга махсулотлар рўйхатини кўрсатишингиз шарт. Дўстингизнинг ўзи махсулот ҳақида тўлиқ маълумотни кўриши ва аниқ нархини билиб олиши зарур. Агар бизнесни бошлаш учун неча пулга харид килиш кераклигини аниқ билишса, харид қилиш учун ҳам моддий, ҳам маънавий тарафдан тайёр бўладилар. Акс ҳолда улар пул топмай, саргардон бўлиб юраверадилар. Download 328 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling